Наган дахаан йохтахам.

Роппа роса йигирма йил аввал, хафтанинг чоршанба кунида бошимдан ўтган воқеа(такрор).

Бугун бешинчи май. Йигирма йил бўлди бу ишга. Ўша кундан бир кун аввал, 2004 йилнинг 4 майида нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди. Кўришишимиз кераклигини айтди. Узоқроққа кетиб қолганимни билгач, "Эртага ишхонангизга борманг, Сизни запал қилишмоқчи, ўн кунчадан бери биздан сиз ҳақингизда сўраяпти. Ёнингизда юрган, фалончи, фалончилардан эҳтиёт бўлинг, ишонманг, эртага ишхонага борманг" деди...

Бешинчи май бўлди, ҳаётим давомида бундоқ юзсизлик, бетсизликни, кўрмаганман. Товони қиёматда, Буюк Ҳисоб кунида олинадиган иш уюштирилди. Ҳаётим издан чиқди. Лек дарс бўлди, ишонч йўқолди, қиёфасигина мўмин бўлгани ила, одамнинг ичида илон бўлиши, керак бўлса иймонни бир четга суриб қўйиб, одамзот жугут билан тил топишиши мумкинлиги ўша кунда билганман. Кўришганда "ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ" деб, қироат билан салом бергани билан, охиратга, ҳисоб-китобга бўлган иймонини бир чақага арзон сотиши мумкинлигига гувоҳ бўлганман...

Хозир ҳам кўришамиз, саломлашамиз, қучоқлашиб, бағриларимизга босишамиз. У мени "Адабини берганман, боплаганман, менлигимни билмайди" деб ўйлаши мумкин, мен эса "Ичимда сенга нафратим нақадар буюклигини қаердан ҳам билардинг!?" дейман. У хозир бу ёзувларимни ўқиб "Билиб қолдимикин?" деяётган бўлиши, ё "Бу мен ҳақимда эмас" дейиши ва ёинки "Қўлингдан нима ҳам келарди?" дейиши мумкин. Аммо, менинг қўлимдан дуо келиши, энди бу дунёдаги ҳисоб билан ҳеч ким мени рози қила олмаслиги, уни ҳам, мени ҳам яратган Зот олдида ҳақиқий арз бўлиши ва яна бу дунёнинг ўзида натижаларидан бир қисми унинг ўзига ишора бўла бошлаганини биламан. Нега бу дунёда рози қила олмайди, биласизми? Чунки, менинг охиратга бўлган иймоним учун бу ишлар бўлган. "Сенга сўзим шу-ки, яна кўришганимизда ўша эски танишингдай кўришавер, мен ҳам табассум билан сўрашавераман, ишларимиз оқибатини эса, Ўша кунга, Аллоҳнинг адолатига қолдираман"...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group