ШОМ ПАЙТИДА ЖИНЛАРНИНГ ИЗҒИШИ
#жин
❓81-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Шом пайти боламни кўтариб, қўшни аёллар билан кўчада гаплашиб турган эдик, маҳалламиздан бир отахон бизни: “Жину шайтонлар тўзийдиган маҳал ёш бола билан кўчада нима бор сизларга?” деб койиб бердилар. Отахоннинг гаплари қанчалик тўғрилигини билмоқчи эдим.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Отахон жуда тўғри гапни айтибдилар. Аввало, динимиз аёлларни кўчада мақсадсиз гап сотиб ўтиришига рухсат бермайди. Ундан кейин, шом пайтида жин ва шайтонлар изғиб юриши ҳам ҳадиси шарифларда баён қилинган.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Идишларингиз устини ёпинг, қопнинг оғзини боғланг, эшикларни қулфланг, кеч кирганида болаларингизни қайтаринглар. Сабаби, (бу пайтда) жинларнинг тарқалиши ва тез ҳаракатланиши бор...” (Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).
Бу ҳадисда бир қанча фойдали маслаҳатлар берилмоқда. Кексаларимизнинг “Шомдан кейин кўчага чиқиб бўлмайди”, деган гапи мана шу ҳадисга асосланиб айтилган бўлса, ажаб эмас. Сабаби шом пайтида жинлар ер юзи бўйлаб тарқалади. Бу пайтда жинлар кўчада юрган болаларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Чунки улар оятлар, зикру тасбеҳларни айтиб юришни билишмайди.
Баъзан, болаларнинг инжиқ бўлиб қолиши, уйқусида босинқирашига ҳам ана шу пайт кўчада юриши сабаб бўлади. Бу ноқулайликлардан қутилиш учун ҳадиси шарифдаги кўрсатмаларга амал қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @fatvouz
#ислом #ақида #жин #шом

фатво ҳайъати. fatvouz
#ислом #ақида #жин #шом