Translation is not possible.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, сенга дуоларнинг барчасини ўзида жамловчиси бўлган дуони ўргатайми?» дедилар. Кета туриб: «Эй Аллоҳнинг расули, дуоларнинг барчасини ўзида жамловчиси бўлган дуо нима?» деб айтсам, у зот: «Аллоҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъожилиҳи ва ожилиҳи маа ъалимту минҳу вамаа лам аълам ва аъузу бика минашшарри куллиҳи ъожилиҳи ва ожилиҳи маа ъалимту минҳу вамаа лам аълам, ва ас‘алукал жанната вамаа қорраба илайҳаа мин қовлин ав ъамалин ва аъузу бика минан наари вамаа қорраба илайҳаа мин қовлин ав ъамалин ва ас‘алука миммаа са‘алака биҳи ъабдука ва Набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллама ва аъузу бика миммаа таъавваза минҳу ъабдука ва Набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва маа қозайта лий мин қазоин фажъал ъоқибатаҳу рошада», деб айтдилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сендан яхшиликларнинг барчасини – бу дунёдагисию охиратдагисини, билганим-у билмаганимни сўрайман. Ва Сенинг номинг ила ёмонликларнинг барчасидан – бу дунёдагисию охиратдагисидан, билганим-у билмаганимдан паноҳ тилайман. Ва Сендан жаннатни ҳамда унга яқинлаштирувчи сўз ёки амални сўрайман. Ва Сенинг номинг ила дўзахдан ва унга яқинлаштирувчи сўз ёки амалдан паноҳ тилайман. Қулинг ва Набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраганларининг яхшисини Сендан сўрайман. Қулинг ва Набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ тилаганларининг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Ва бирор ишни тақдир қилсанг, оқибатини тўғри қилгин).

Имом Бухорий «Адабул муфрад» китобида ривоят қилдилар.

Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолодан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман», деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан.

Уламолар: «Ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ», деганлар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунё ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунё ва охиратнинг ёмонлигидан бирортасини ҳам қўймай паноҳ тиладилар», деб айтишган

Send as a message
Share on my page
Share in the group