АДОЛАТ ДАЪВАТНИНГ БИР БЎЛАГИДИР
Ҳалифа Умар ибн Абдул Азиз замонида Самарқанд фатҳ қилинди. Қўмондон шахарга ноҳақ йўллар билан мусулмонларни жойлаштирди. (Яъни маҳаллий аҳолини қувиб чиқариб, ўрнига мусулмонлар жойлаштирилган) Самарқандлик бир гуруҳ кофирлар ҳалифага бориб шикоят қилишди.
Ҳалифа буни тафтиш қилдиришини, жўнатган қозиси ҳақсизликни аниқласа, у ҳолда бунга чора кўришлигини ҳайъатга айтди.
Жўнатилган қози ноҳақликни аниқлади. Ҳалифага хабар берди. Мусулмонларнинг шаҳарни тарк этишларига қарор чиқди. Мусулмонларнинг қонунларига итоаткорлигини кўрган Самарқанднинг махаллий аҳолиси тўда-тўда бўлиб исломга кирдилар.(Балазурийнинг "Футуҳул Булдан" номли китобидан 593 с)
Ислом душмани бўлган тарихчилар ёзганидек, бизнинг юртлар зулм, адолатсизлик, талон тарож йўли билан фатҳ қилинмаган. Ислом лашкарлари энг аввало маҳаллий ҳалқнинг қалбини фатҳ қилишга ҳаракат қилишган. Исломга ва ўзларига қарши курашга чиққанлар билан урушган. Исломни қабул қилганлар ёки ўз динларида қолишни истаган зиммийлардан ташкил топган, бошқа дин вакилларининг моллари ва жонлари омонда бўлган. Ноҳақлик содир бўлганда ҳалифалар адолат билан ечим топишган.