Çeviri imkansız.

#ЧАРЧАДИМ_ТӮЙДИМ

Борлиқни "Яратган", қонун ҳам битди,

Қуллари бош тортиб, туғёнга кетди,

Дейдилар "Хақ амри", "хурликнинг" зидди",

Мен куфр диёрдан, чарчадим, тӯйдим,

Хақ фармон бергандек, яшолмай қӯйдим.

Суннатга йӯл бӯлсин, фарзга йӯқ имкон,

Исломнинг йӯлига, қопланди тикон,

Шунчалар жонимга, тегди бу макон!

Бу куфр диёрдан, чарчадим, тӯйдим,

Холиқнинг амрида, яшолмай қӯйдим!

Мода деб аталди, очиқ сийналар,

Ҳаёнинг пардаси, бӯлди қиймалар,

Бу холга гувоҳ бу, виждон қийналар,

Бу куфр диёрдан, чарчадим, тӯйдим,

Муслимман, муъминдек яшолмай қӯйдим!

Динини ушлаган, чӯғни чангаллар,

Ғурбат соҳилига, тушди лангарлар,

Ортмоқда исломга, қарши жангарлар,

Бу куфр диёрдан, чарчадим, тӯйдим,

Аллоҳ буюргандек, яшолмай қӯйдим!

Ёт каби бегона, жохил, қондошлар,

Бидъатчи, ҳақ йӯлга, отади тошлар,

Котталар бош бӯлиб, бузилган ёшлар,

Бу куфр диёрдан, чарчадим, тӯйдим,

Набийга эргашиб, яшолмай қӯйдим!

Юрагим эзилиб, қон бӯлди дилим,

Бир ечим топгани, йӯқ менда билим,

Бошимга етмаса, кошки бу тилим,

Бу куфр диёрдан, чарчадим, тӯйдим,

Қуръон буюргандек, яшолмай қӯйдим!

Яратган гувоҳдир, кӯнглим сирига,

Кетолсам қанийди, ислом ерига,

Фатхия куясан, қайси бирига,

Бу куфр диёрдан, чарчадим, тӯйдим,

Динимга эргашиб, яшолмай қӯйдим!

Фатхия Туркистоний

29. 04. 2024.

T.me/fathiya_turkistoniy

image
Mesaj olarak gönder
Sayfamda paylaş
Grupta paylaş