Translation is not possible.

ҚАНОАТНИНГ ЗАРУРЛИГИ

Аллоҳ таолонинг бандаларига берган енг буюк инъомларидан бири бу қаноатдир. Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиш ва Аллоҳ таолонинг ризқ тақсимига ишониш каби танани ва қалбни хотиржам қилган фазилат йўқдир.

Абдуллоҳ ибн Умар (р. анҳумо) ривоят қилдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, икки елкамдан ушлаб дедиларки: " Дунёда (ватанидан ажралган) бир ғариб ёки вақтинчалик йўлчи каби ҳаракат қил.” Ибн Умар ҳазратлари бу ҳадисни ривоят қилганларидан сўнг шундай дедилар: "Оқшомга етганда тонгни кутма ва тонгга етганда оқшомни кутма! Соғлом ва фаровон бўлган вақтнингдан бир қисмини бемор бўладиган кунинга ажрат, ҳаётингдан бир қисмини ҳам ўлим учун ажрат! (Яъни улар учун тайёргарлик кўр.)"

Пайғамбаримиз (с.a.в.), бу ҳадис-и шарифларда Ибн Умар (р.а.)га дунёда қаноатли бўлишни тавсия қилганлар. Чунки ғариб ёки йўлчи кишига  мос келадиган нарса,  асл ватанига етгунга қадар эҳтиёж миқдори нарсага қаноат қилишдир.

Ақсам бин Сафий (раҳ.), ўғлига шундай дедилар: "Эй ўғлим! Қўлингдан қочирган нарсасидан умидини узмаган, доимо уни кузатиб юрадиган одам, тананинг фаровонлигини тарк этган бўлади. Ва бор нарсасига қаноат қилган киши хотиржамлик топади.”

 

 Ақлли одам очкўзлик молни бойлик жиҳатидан кўпайтирмаслигини билади. Қурби етганидан кўпроғини талаб қилиш ҳеч қандай фойда келтирмайди. Шундай экан, қаноат қилиб ҳирсини тизгинлаш керак.  Чунки, " қаноат битмас-туганмас хазинадир." дейилган.

Қаноат қалбда бўлади. Кимнинг қалби бой бўлса, қўли ҳам бой бўлади. Қалби камбағал бўлганга қўлларидаги бойлик фойда келтирмайди. Қаноатли одам ғазабланмайди, хавфсизлик ва тинчликда яшайди. Ва ким қаноаткор бўлмаса, ҳирси ва чексиз истаклари туфайли  доимо қўлидан чиқарган нарсасининг орқасидан югуради. Қаттиқ меҳнат қилиб маҳрум бўлиш бу сифатдаги одамлар учундир.

Муҳаммад бин Каъб ал-Қурозий (раҳ.), Наҳл сурасининг : “Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз...” маъносини англатган 97-оятдаги гўзал ҳаётни, қаноат билан изоҳлаган. Бошқача қилиб айтганда, агар солиҳ банда мўл-кўл ризққа эришса,  шукрини адо қилиб,ухровий мукофот билан шарафланади. Ризқи  тор бўладиган бўлса, сабр қилади, қаноатли бўлади ва тақдиридан рози  бўлади. Шунинг учун унда ҳам охират мукофотларига мушарраф бўлади, дунёда хотиржам яшайди.

29 aprel 2024

Фазилат тақвими

Send as a message
Share on my page
Share in the group