Бугун қисқача йўл харажатлари, жарималар, нархлар ҳақида.
Қоҳирадан Хургадага бориб келдик. 465 км йўлда пулли трасса учун бир тарафга 3 марта пул тўладик, умумий 1 доллар. Ўша куни қайтилса бир суткадан ўтмаса йўл ҳақи олмайди. Тасаввур қиляпсизми? 1000 километрга 1 доллар! Бир тарафга 6 қаторли йўл ўта текис, умуман чуқур, ковагу-тешик йўқ. Йўл кенг, текис, сифатли бўлгани учун уйимиздан Самарқандгача бўлган ерга бориб келишимизда чарчоқни ҳам сезмадик, асаб бузарлик ҳам бўлмади. Яна, шунча масофада 1 дона светофор йўқ)))...
Бензинни биздагига таққослаб бўлмайди, уялиб қоламиз. Нархи бизнинг 80 бензинимизга 2 ярим литр 95⁰ беради. Ғалатими? Тезликка 120(!) дан ўтиб, радарга тушсангиз 200 жунайҳ, бу 52 700 сўм.
Бугун ажойиб иш бўлди))). Тўхташ тақиқланган ерга мажбур бўлиб қолиб, мошинани қўйиб кетдик. 3 соат турганига ойнасига жазо ёзиб кетибди. У жазо "стоянка" нархидан арзон))).
Ҳа, айтганча, таксини ҳам ёзиб кетай. "Маҳаллаавий" гипермаркетдан ҳай ас Сифаротгача 5.5 км, 45 жунайҳ олди. Бу 1 доллар ҳам эмас, 0.94$ га тўғри келади. Тошкентда бу масофага қанчалигини изоҳда билганлар ёзиб қўйишар.
Озиқ-овқатлар ҳақида қизиқсангиз, униям бирор кун ёзармиз, иншаАллоҳ насиб қилса. Ҳозирча шу...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY