Translation is not possible.

#романтика

Яқинда унаштирилдим (эълон қилгандим тармоқларда), бир-икки кун ўтгач, учрашувга Тошканди азимга бордим. Етиб борганимча пешин кирди. Масжидда пешинни ўқиб, учрашув белгиланган жойга кетяпман. Масжид ва у ернинг ораси кўп узоқ эмас. Телефондан харитага қарасам, янаям яқин йўл бор.

Йўлга тушдим. Ширин хаёллар оғушидаман. Совғани нима деб беришиму яна нималар дейишим, борадиган жойимиз...

Ҳаво ҳам ёқимли. Хаёл суриб кетарканман, ўнг тарафимдаги манзара эътиборимни тортди. Девор билан ўралган, лекин дарахтлар кўриниб турибди. Улар жуда кўп. Деворнинг тешиклари бор (қуйма девор, фасони шунақа), ичкари ҳам кўринади қисман: ўт-ўланлар ўсиб, лолақизғалдоқлар очилиб ётибди. "Ўўў, роса романтик жойлар экан. Шу ерда учрашсанг, гаплашиб ўтирсанг!..." Тўхтаб қаралса, ичкаридаги манзара тўла кўринади. Тўхтадим. Қарадим ва хаёлларим тарқаб кетди. Қабристон экан.))

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group