Биттаси бокиралик оғир юк деса, бошқаси танасини кўз-кўз қилса. Биттаси монополияни қонунийлаштирса, бошқаси қиморни машруъ эттирса. Яна биттаси ароқхўрликни қўллаб-қувватласа ва бошқаси, афифалик тимсоли ҳижобга қўл чўзса... Кундан кунга ботилнинг овози баландласа ва бузғунчилик қувват олса. Билъакс ислоҳ йўли қийинлаштирилиб, насиҳатгўй насиҳати учун маҳкамага тортилса. Фасоднинг панжасига панжа урилмаса, бўлди "Бас!" дейилмаса...
Фасод ана шунда бошланажак. Унинг балоса ҳамманинг бошига ағдарилажак.
Ҳақ таоло айтади: "Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Ер фасодга дучор бўлади". ("Бақара" сураси, 251-оят).
"Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни, динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур". ("Ҳаж" сураси, 40-оят).
Демак, Илоҳий қонуният бузғунчиликка қарши туришни тақозо этади, ботилнинг ҳужумини дафъ этишни талаб қилади. "Замон бузилиб кетяпти", "Биз нима ҳам қила олар эдик", дея қўл қовуштириб ўтиришни тақиқлайди. Ёвузлик, бузуқлик кучларига қарши туришни амр этади. Агар унга "Бас!" дейилмаса, фасодига қарши турилмаса, унда уммат нусратдан мосуво бўлади ва Аллоҳ бошқаларни ғолиб қилиб қўяди.
Ҳақ таоло айтади: "Агар қўзғолмасангиз, У зот сизни аламли азоб билан азоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир. Сиз Унга зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир". ("Тавба" сураси, 39-оят).
@MubashshirAhmad

MubashshirAhmad