Tidak bisa diterjemahkan.

БЎЛГАН ИШЛАРНИ ЭШИТГАНДИРСИЗ.

Меҳр дафтарига оид маблағлар ўзлаштирилганига, етимлар ҳаққига хиёнат қилинганига ҳеч ҳайрон бўлмадим. Биз энди туғилдикми ё энди кўрдикмики, бунга таажжублансам!? Бундай ишларни кўрганда Аллоҳга ҳавола қилишдан бошқа чорамиз қолмади. Ё бирор кишининг дардига қулоқ солинганини, ўғирланган пулларни каламушлардан суғуриб олиниб, жойига қўйилганини бирор марта эшитдингизми? Бу ҳаммаси битта кечирим сўраш билан ўтиб кетадиган, ўрни ёлғон тавба билан ёпилиб кетадиган нарса-ку! Сизга бир мисол, 2-3 кун аввал гвардия ходими сўрашмоқчи бўлиб қўл узатган одамни уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборганини кўргандирсиз? Хўб, шу нима билан якунланди? Битта кечирим, битта интизомий чора билан якунланди. Нари борса "Ҳа-сени, бу сафардан кейин атата" дейилгандир. Энди, қани айтинг-чи, ўша ҳолатда бу одам уни урганда нима бўларди? Ходим одам, пуқаро-ялангоёқ одам эмасми? Яна айтинг-чи, ўша калтак еган калтакхўр батрак дардини интернетга айтишдан бошқа нима "муваффақиятга эришди"? Эсласангиз бир прокурорнинг жияни бекорга айтмаган, "биза мазза қиб яшавоммиза, санла евотган овқатни биза итимизага раво кўрмиймиза, так что, санла шуни тенгисанла"...

Хуллас, гапнинг индаллоси(аслида ъиндаллоҳси, Аллоҳнинг гувоҳлигида айтиладигани маъносида), бу халқ, бу ўзбек халқи таланишга, урилишга, тепилишга, уриб-сўкиб, чопонлари йиртилишга, дунё бўйлаб бир бурда нон топиш учун сочилишга, ота мардикор бозорига, ўғил россияга, қиз бировлар боласининг орқасини ювиш учун Туркияга боришга, хуллас калом, ўлиб қолмаслик учун тумтарақай сочилишга дунёга келган. Шундай қилиб, дардингизни Худога айтинг, зора бир кун иншаАллоҳ натижасини кўрарсиз, биз ҳам кўрармиз. Муҳлатни бериб, қани нималар қиларкин деб, сабр қилиб турган Зот бор-ку...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Kirim sebagai pesan
Bagikan di halaman saya
Bagikan di grup