Translation is not possible.

​​Ал-Қассам бригадалари матбуот котиби Абу Убайданинг янги баёнотидан муҳим нутқлари тақдим этилди:

Эй буюк ва муборак халқимизнинг фарзандлари, эй Ғазодаги ва Фаластиндаги ва унинг ташқарисидаги барча қаршилик майдонларида бўлган қаҳрамон жангчиларимиз, эй озод одамлар, сизга Аллоҳнинг тинчлиги, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Абу Убайда: Жиноятчи душман ҳали ҳам ўз обрўсини тиклашга уринмоқда ва фақат шармандалиги кучайиб бормоқда.

Абу Убайда: 200 кун ўтди ва мағлуб бўлган фашистлар армияси ҳали ҳам Ғазо ерларида қуролсиз тинч аҳолига ҳужум қилмоқда.

Абу Убайда: Босқинчи армия дунё олдида обрўси тўкилганидан сўнг қаршиликларимиз ва халқимиз қаршисида муваффақиятсизликка учради.

Абу Убайда: Душман шармандалик ва мағлубиятдан бошқа нарсага эришмади.

Абу Убайда: 200 кун ва Ғазодаги қаршилик жангчиларимиз Фаластин тоғларидек мустаҳкам турибди.

Абу Убайда: Душманга зарбаларимиз Оллоҳнинг ёрдами билан, турли-хил ва янги тактикалар билан давом этади.

Абу Убайда: Жангчиларимизнинг нафақат душман ҳужумларини қайтаришда, балки чекинишда ҳам қаҳрамонликлари ва аламли зарбаларига дунё гувоҳ бўлди.

Абу Убайда: Босқинчиларнинг тажовузи ёки унинг мавжудлиги еримизнинг исталган қаричида давом этар экан, биз зарба ва қарши ҳужумларимизни давом эттирамиз.

Абу Убайда: Босқинчи кучлар барча қаршилик гуруҳларини йўқ қилганига дунёни ишонтиришга ҳаракат қилмоқда ва бу Катта Ёлғон.

Абу Убайда: Болаларни ўлдиришга, тинч аҳолини нишонга олишга ва қабр қазишга қаратилган қўшин ўзини паст ва мағлубиятга учраган қўшиндир.

Абу Убайда: Душман 200 кун ичида оммавий қирғин, ўлдиришдан бошқа ҳеч нарсага эриша олмади.

Абу Убайда: 7-октябрь куни 60 дақиқада тор-мор этилган бу душман 200 кун ичида ҳеч нарсага эриша олмади.

Абу Убайда: Биз бу сабрли аҳлимизнинг инсоний ҳақларидан воз кечмаймиз.

Абу Убайда: Биз халқимизнинг ҳақ-ҳуқуқларидан ҳимоя қиламиз, урушни тугатмаймиз, кўчирилган халқимизни қўллаб-қувватлаймиз.

Абу Убайда: Душман музокараларда берган барча ваъдаларидан воз ке****қчи ва вақтдан ютмоқчи.

Абу Убайда: Ҳарбий босим деб аталадиган нарса бизни фақат ўз позицияларимизни сақлаб қолишга ва халқимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва уларни эътиборсиз қолдирмасликка ундайди.

Абу Убайда: Биз Ал-Ақсо тўфонига қўшилган ҳар бир ҳарбий ва халқ саъй-ҳаракатларини, айниқса Ливан, Яман ва Ироқдаги жанговар гуруҳлар ҳаракатини қадрлаймиз.

Абу Убайда: Қаршиликнинг биринчи жабҳаси Ғарбий Соҳил жабҳасидир ва биз эркин ва мағрур Ғарбий Соҳилнинг ҳар бир бригадаларини қўллаб-қувватлаймиз.

Абу Убайда: Биз Иордания халқини ҳаракатларини кучайтиришга чақирамиз.

Абу Убайда: Эроннинг жавоби ўз ҳажми ва табиатига кўра янги қоидаларни ўрнатди ва душманнинг ҳисоб-китобларини чалкаштириб юборди.

Абу Убайда: Тулкарм, Женин, Наблус, Тубас ва Қалқиялик жангчиларимизга Оллоҳнинг саломи бўлсин. Бу ғалаба ёки шаҳидлик курашидир.

Таржима | © Ghazo

👉Muslimmind

10 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group