Ниятинг-йўлдошинг
«Бу оила бизга тўғри келмайди!» дейишди. У қалбига ишонди ,
турмуш қураётганда ният қилди. «Албатта, бахтли бўламан!» Нияти мақсадга айланди.
Лекин бу у ўйлаганчалик осон эмас экан.
Тушган уйида қайнонасидан бошқа бирорта одам ишламайди. Кечгача ағанаб ётадиган қайнота, телевизор кўришдан бўшамайдиган , битта чўпни ўрнидан қўзғатмайдиган қайнисингиллар, бир куни иши бор, ўн кун ишсиз ўтирадиган эр. Бир уй одам қайнонасининг мактаб ошхонасида топадиган пулига қараб ўтиради...
Аввалига у ҳам олиб келадиган маошини хурсанд бўлиб тутқаза бошлади. Дуо йўқ, раҳмат йўқ, бир яхши овқат йўқ! «Бундай яшаб бўлмайди!» ўйлади у.
Аввало қайнисингилларга совғалар улашиб, ибодатга ўргата бошлади, эрта туриш, таҳоратли юриш кераклигини ширин сўз билан ўргата борди. Арзимаган ютуқларига қувониб, бағрига босиб, қалб эшикларини очиб борди. Узатилишидан олдин курсларда ўқиганлиги қўл келиб, турли пишириқлар тайёрлаб, қўни- қўшниларга сотишни йўлга қўйди, қизлар ҳам қизиқиб ўрганар экан, бора-бора ўзлари мустақил пишириб сота бошладилар, ишларини кенгайтириб олдилар. Чиройли, тўкин ҳаётга интилиш уларга ҳам ёқиб бораётган эди.
Ойликларидан йиғиб, отпустка пулларини қўшиб номигина қолган оғилни қўйга тўлдирди, энди турмуш ўртоғига ҳам иш топилган, барака келтирадиган бу жонивор билан бирга уйга файз ҳам кирган эди.
Уйидан ўргангани; топилган пуллар оила бошлиғи -қайнотасига бериладиган бўлди. Бир-икки йилда йиғилган пулларга эскироқ бўлса ҳам битта машина сотиб олинди. Энди қайнотага ҳам иш бор эди.Туман марказига одам ташийдиган киракашлар сонига кирди. Бир умрлик орзуси машиналик бўлиш орқали уйга яна қўшимча маблағ кира бошлади.
Ҳаёт изга тушганди, аммо турмуш қурганининг учинчи йили бўлсада Худойим фарзанд неъматини бермаётган эди.
Муборак Рамазон кирди. Саҳарликка таомларни тайёрлаб, барчани уйғотади, ширин сўзлаб, дастурхонга таомлар тортади. Бу йил оиласида ҳамма рўза тутган.
Шу бугун уйига бориб, бир кеча ётиб қолишга рухсат олди. Ота-онаси, жигарларини кўрди, дийдорга тўйди-ю, негадир уйига кетгиси келаверди. Соат кечки 10га яқинлашиб қолганда «Уйдагиларга саҳарлик тайёрлаб беришим керак!» деб кетаманга тушиб қолди. Қўлида онаси қудаларимга деб тугиб тутқазган егуликлар билан уйга кириб борар экан ҳовлининг жим-житлигидан ваҳимага тушди. Негадир фақат меҳмонхонанинг чироғи ёқилган эди, шу томонга оҳиста юрди. Ичкаридан қайнотасининг ёлвогандек овози келарди:
-Меҳрибон Оллоҳим, ўзинг фариштадек келинимни уйимизга раҳмат қилиб жўнатдинг, бизларга шафоатчи қилдинг. Ўзинг кўриб тургувчисан шу боламни ҳам фарзанд неъмати билан сийлагин...
Омин!
Ўзини тутиб туролмади, кўзларидаги қуйилиб келаётган ёшлардан ҳам уялмай эшикни очди. Йиғлаётган фақат у эмас эди... Қатор жойномозлар устида кўзда ёш билан ўтирган қайнонасини, қайнисингилларини қучиб йиғлайверди...
«Энди фарзандлик бўларканман, -ишонди у-дуолар олдим!»
Дарҳақиқат, бир йилдан кейин Оллоҳ уни фарзанд неъмати билан ҳам сийлади...
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.