Translation is not possible.

Анча йиллар олдин. Ёш эдим. Тахминан ўсмир пайтим. Яъни ҳозирги умримнинг яримлари. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратнинг "Руҳий тарбия" китобларини ўқиб бошладим. Бу ҳақда устозга хабар бердим. Китоб жуда зўрлиги, ундан кўп фойда олаётганимни айтдим. Шунда устоз текшириш учун бир саҳифани очиб, нимани тушунганимни сўрадилар. Унда бир ҳадис келтирилган ва "Ансорлардан бир киши соқолидан таҳоратининг сувлари томиб, чап қўлига ковушини кўтарган ҳолда кириб келди..." деган жойи бор. Шу ҳадисни тўлиқ ўқиб, шарҳлаб беришим керак эди. (Китобда шарҳи бор эди.)

Ўша пайтдаги луғат бойлигим ва тушунчаларим бўйича айни юқоридаги гапни шарҳлай бошладим:

— Битта христиан бобой... — деб бошлаганимни биламан, тўхтатдилар:

— Ансор дегани "насоро"нинг бошқача шакли эмас. Ансор — мадиналик дегани, ўша вақтда саҳобаларга ёрдам берган мадиналик одамлар улар. Ундан кейин соқол фақат бобойда бўлади деб ким айтди?! Ҳар бир луғатга жиддий эътибор бер. Истаган маълумотни ўқиётганда эътиборли бўл... — деб яна бир қанча шарҳ ва насиҳат бергандилар.

Шу билан луғатга қизиқиб қолдим. Китоб ўқисам, гапнинг тузилиши, ёзувчининг сўз қўллаш усулига яхшилаб қарайман.

У воқеадан қилган хулосам эса ҳамма нарса биз тушунган ёки истаган шаклда бўлавермас экан. Бизникидан бошқача ва тўғри фикр, тушунча доим бўларкан. Ана шуни онгимизга сингдирсак, яшаш бирмунча енгиллашаркан.

Таҳрир ва тасҳиҳ ишида ҳам диққат муҳим омиллардан бири саналади.

https://t.me/yozsak_yozaveramiz

https://t.me/+sQuFF4-YaHdjZjEy

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group