لا يمكن الترجمة

#МАНИКЕН_ҚИЗЛАР

Тармоқдан жой олиб, ӯранган юзлар,

Пардозга бӯялган, ӯйноқи кӯзлар,

Бизни дин барийдир, табарружлардан,

Ислом ниқобида, маникен қизлар!

Гапирсанг кор қилмас, бе таъсир хилқат,

Бу холга ортиқча, етмайди тоқат,

Эркаклар шахватин, қӯзғотар фақат,

Хижобга ӯралган, маникен қизлар!

Эфирда ӯтирар, кӯзини сузиб,

Бундайлар кӯрсатар, исломни бузиб,

Хақ келса юз бурар, даъвоси кизб,

Хижоби кӯргазма, маникен қизлар!

Ӯзича ғуроба, қалби маъюслар,

Асли сӯз кор қилмас, сохта бе юзлар,

Лайк босиб ӯтирар, барча даюслар,

Эфирда ӯтирса, маникен қизлар!

Туширган "кимларни", тузоқларига,

Лол қолдим, "беш кетган", изоҳларига,

Дарс ӯтиб, аммамни бузоқларига,

Лайф қилиб ӯтирар, маникен қизлар!

Биродар эртароқ, кӯзларингни оч,

Аллоҳдан сӯраб, рушд ҳидоятга қоч,

Ӯтмаган таварлар, кӯз - кӯзга мухтож,

Кӯргазма бӯлади, маникен қизлар!

Ӯйларми хижоб бу, тақвоси зӯрлик?,

Хижобнинг шартларин, билмасми шӯрлик?,

Ахир бу ишлари, фахшга жӯрлик,

Эслатма олмасму?, маникен қизлар!

Ноз қилиб тусланар, турли турмакка,

Уларнинг исломи, ӯтмас ӯрнакка,

Ӯхшарлар шовлига, тушган курмакка,

Модага ӯранган, маникен қизлар!

Байтимни дахли йӯқ, афийфаларга,

Ахлоқда ӯрнак ул, латифаларга,

Бу байтим, табарруж сахифаларга,

Исломга иллат бу, маникен қизлар!

Фатхия гапларинг, эслатма бӯлсин,

Сохталар ӯрнига, содиқлар тӯлсин,

Эркаклар сӯлагин, оқизмай ӯлсин,

Лайк учун ӯранган, маникен қизлар!

Фатхия Туркистоний

20. 04. 2024

T.me/fathiya_turkistoniy

image
أرسل كرسالة
شارك على صفحتي
شارك في المجموعة