Tarjima qilib boʻlmadi.

Риёнинг даражалари:

Риёнинг даражалари бир-биридан фарқланади. Ибодатга риёнинг аралашуви фақат дунёвий ғоя ёки одамларга мақтаниш мақсадида бўлади. Баъзан бу икки сабаб ҳам риё бўлиши мумкин.

Ибодат Ҳақнинг ризоси ё халқнинг эхтироми учун адо этилади. Булардан бири устун келиши ёки иккиси тенг бўлиши мумкин. Бу тўрт эҳтимолга бўлинади.

1. Кишининг ибодати фақат халқнинг эҳтироми учун бўлса, уни ҳеч ким кўрмаса, бу кимса ибодатни ташлаб қўяди. Бундай амалига савоб йўқ, балки, Аллоҳ таолонинг ғазаб ва нафратига учрайди.

2. Ибодат ҳам Ҳақ ризоси ҳам халқнинг эҳтироми учун бўлса-да, иккинчиси ғолиб келса, ёлғиз қолганда ўша киши ибодат қилмайди. Бу ҳам юқоридаги каби хунук ва Ҳақнинг қаҳрига мустаҳақдир.

3. Иккала мақсад ҳам тенг келса, яъни Ҳақнинг ризоси ва халқнинг эҳтироми жиҳатлари бир хил бўлса, бунда савоб ҳам, жазо ҳам йўқ; фойдаси ҳам зарари ҳам йўқ.

4. Аллоҳ таоло ризолигини топиш халқнинг эҳтироми жиҳатидан устун бўлса - ҳар нарса ҳақиқатини Аллоҳ билгувчи — бу даражадаги ибодат соҳиби савобга эришади. Лекин халқнинг эҳтиромини ҳам ўйлагани учун жазо ҳам кўради.

“Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар” китобидан

#ilm

🍃 Самимият соғинганлар

https://t.me/odamlar_orasida2

Telegram: Contact @odamlar_orasida2

Telegram: Contact @odamlar_orasida2

? Shunchaki, samimiy kanal ? Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot
Xabar sifatida yuborish
Sahifamda baham ko'rish
Guruhda ulashish