Translation is not possible.

📣 ФЕМИНИЗМГА ЭЪТИРОЗИМ БОР

Бугунги кунда юртимизда ҳам "аёллар ҳуқуқи, эркинлиги" ниқоби остида феминизм ғоялари фаол тарғиб қилинмоқда. Бу ғояга илмий раддиялар бериш ниятим йўқ. Шунчаки ҳаётим ўзи раддия. Келинг аввал феминизмнинг қисқача таърифи билан танишиб оламиз.

Феминизм бу жинслар ўртасида сиёсий, иқтисодий, шахсий ва ижтимоий тенгликни ташкил этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар ва мафкуралар тизимидир. Феминизм жамиятлар эркаклар нуқтаи назарини устун кўриши, аёлларга эса адолатсиз муносабатда бўлиши ғоясини ўз ичига олади. Ушбу ҳолатни ўзгартириш учун феминизм гендер стеореотипларига қарши курашиш, аёлларга худди эркаклар учун мавжуд бўлган таълим ва меҳнат имкониятларини яратишга ҳаракат қилади.

Эътибор берган бўлсангиз, бу ғоя тарафдорлари ҳар соҳада эркаклар билан бир хил мавқеда бўлишга ҳаракат қиладилар.

Энди сизга бир сирни очаман. Ёшим ўттиздан ошибдики, шу вақтгача умримда бир тийин пул ишлаб топган эмасман. (Бу ҳолатим билан кун келиб мақтанаман деб ўйламаган эдим😊) Аммо шароитим доим яхши бўлган алҳамдулиллаҳ. Бу шароитни аввало кичиклигимда ота-онам, кейинчалик акаларим ва ҳозирда турмуш ўртоғим таъминлаб келмоқдалар.

Ўйламанг, қўлидан ҳеч бир иш келмайдиган нотавондирда деб. Олий маълумотлиман. Институтда яна контрактга ўқиганман. Шартнома пулимни акам тўлаб берар эдилар, стипендиямга ҳам тегинмас эдилар. Устига устак ҳар куни йўлкира ва тушлик пули олишни ҳам канда қилмас эдим 🤦. Хуллас, шунақа бой студент бўлганман.

Турмуш қурганимдан кейин ҳам ишлашга мутлақо эҳтиёжим бўлгани йўқ. Уй ишлари, фарзанд тарбияси билан бандман. Ҳозирги кунда чет давлатда яшаймиз. Бу ерда ойлик ҳаражатлар, тўловлар анча катта. Ҳаммаси турмуш ўртоғимнинг бўйинларида. Бирор марта "сен ҳам ишла, рўзғорга қараш" демаганлар. Барча қулайликларни биз учун яратиб беришга ҳаракат қиладилар.

Бу гапларим билан нима демоқчиман? Агар мен ҳам бошим айланиб феменизм ғояларига ишонсам ҳаётим қандай бўлар эди. Аввало акам мана вояга етдинг шартнома пулингни қандай топсанг шундай топиб ўқи демасмидилар? Турмуш ўртоғимчи? "Бу ердаги катта катта ҳаражатларни кўриб турибсан. Марҳамат қилиб ярмини сен кўтар" демасмидилар.

Динимга раҳмат аёллик вазифамни бажариб ўтирибманки, моддият ҳақида хатто ўйламайман.

Бизни каналда бу ғоя тарафдорлари бор деб ўйламайман. Шундай бўлса-да, зора эгаларига етиб борса дея фикрларимни баён қилдим.

Айтганча, ўзига муносиб вазифаларда меҳнат қилаётган аёлларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

#shaxsiy

🍃 Самимият соғинганлар

https://t.me/odamlar_orasida2

Telegram: Contact @odamlar_orasida2

Telegram: Contact @odamlar_orasida2

? Shunchaki, samimiy kanal ? Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot
Send as a message
Share on my page
Share in the group