Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Иброҳим Ибн Адҳам айтдилар:
"Бир куни уйимга меҳмонлар келишди. Билдимки, улар шарафли кимсалар. Шунда мен уларга:" Менга ваъз-насиҳат қилинглар, шоядки мен ҳам сизлар каби Аллоҳдан қўрқсам", дедим. Улар: "Биз сенга еттита нарсани васият қиламиз:
Биринчи- кўп гапиришдан сақлан, чунки у қалбнинг уйғоқлигини кетказади(яъни қотиради).
Иккинчи- кўп ейишдан сақлан, чунки у ҳикматни кетказади.
Учинчи- одамларга кўп аралашиб юришдан сақлан, чунки у ибодатдаги ҳаловатни йўқотади.
Тўртинчи- дунёга муҳаббат қўйишдан сақлан, чунки у ҳусни хотима (хайрли оқибат) билан вафот этишни кетказади.
Бешинчи- жоҳил ва илмсиз бўлишдан сақлан, чунки у қалбнинг тириклигини кетказади.
Олтинчи- золимлар билан ҳамсуҳбат бўлишдан сақлан, чунки у динда мустаҳкам туришни кетказади.
Еттинчи- ким одамларнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳнинг розилигидан бебаҳра қолади", дейишди.
Дурратун носиҳийн.
Усмон ибн Ҳасан ибн Аҳмад Шокир Хувайрий.