Translation is not possible.

7-октябрдан бери мусулмонлар бу урушда Ҳамас - Фаластин халқи бекор қилди ёки Ҳамас бу Исроилнинг ташкилоти экан каби драммалар ичида яшаб келмоқда. Ҳатто баъзи зиёлилар Ҳамас билан Фаластин халқини алоҳида деб биларкан.

Нега унда бир фаластинлик Ҳамасга минг лаънат урушни бошлади демаяпди?!

Кейин Исроил бу қирғинни сал кам юз йилдан бери қилиб келмоқда, кимдир ёрдам бердими шу пайтгача?!

Бу қирғин бўлиши Исроил тарафидан тайёрланаётганди, бу ҳақида баъзи хабарлар ҳам чиққанди. Бир туҳмат, баҳона билан Яқин Шарқда каттароқ уруш бошлаш арафасида эди. Ҳамас - Фаластин халқи лидерлари буни сезиб қолди. Ва олдиндан ҳаракатни бошлади, барибир ўлдиришарди, аммо фаластинликлар шунчаки ўлишни истамади.

Бугун бутун дунёда Исроил - сионист яҳудийларга ва айниқса Америкага қарши ҳатто ўз халқида ҳам кучли нафрат уйғонмоқда.

Фаластинликлар эса Исломни гўзал шаклда сабр, тоқат, марҳамат билан жонлари- моллари эвазига дунёга ёйишмоқда. Ҳар ишда бир хайр бор. Шуни мусулмон бўлмаганлар тушунмоқда, наҳотки бизникилар англамайди.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group