Çĕнĕ çулахне йывăçлăх

#ЭР_ВА_ХОТИН_УРУШИ

Маснавий

Эр ва хотин уруши, дока рӯмол қуриши

Иккиси мен хақман деб, ӯжарликда туруши

Ширин сӯзни аяйди, бу эргина пишмагур

Тилгинасин тийсада, хотингина тушмагур

Аёл зоти аёлда, романтика дер экан

Эркаклар нима қилсин, рӯзғор ғамин ер экан

Аёл зоти айёрда, салга ғавғо қилади

Иккинчини олволса, эр қадрини билади

Эринг намоз ӯқиса, халолдан едирса ризқ

Эй нодон аёл зоти, қилмагин эринга фисқ

Вой бу қӯшним бор бӯлсин, илхомимни келтирди

Дардини тӯкиб сочиб, асабимни едирди

Дедим сал тушунингда, ишлик эрнинг холини

Билинг зинҳор олмайман, ношукрлар ёнини

Хозир жентелмен эрни, айтинг қайдан топасиз

Қариганда қӯймассиз, болаларни отасиз

Сизхам оппоқ эмассиз, қаноти йӯқ фаришта

Чиқиб ишларни қилинг, сарамжону саришта

Хамсоям ишдан келса, кутманг қовоғиз уйиб

Оғзингизга тош солинг, турсалар сизни койиб

Сиздан кетса кетибти, биттагина жилмайиш

Хожангиз бечорага, эртаю кеч тинмай иш

Вой қӯшнижон ӯргилдим, топган бахонангиздан

Кетиб қолинг кӯрасиз додингиз онангиздан

Чиқиб ойнага қаранг, қилинг озгина пардоз

Хулқ бобида хулқланинг, суннатдан олиб андоз

Қӯшнимга дакка бериб, озгина ӯйга толдим

Эрҳам айбсиз эмас, ичимда сӯкиб олдим

Эй Фатхия сувларҳам лойқаланиб тинади

Одамлар сув қадрини, оқмай қӯйса билади

Фатхия Туркистоний

27. 01. 2023

T.me/fathiya_turkistoniy

Хыпар пек ярас
Ман тетелӗ питра пайлас
Ушкӑнта пайлас