{ وَمَا هَـٰذِهِ ٱلۡحَیَوٰةُ ٱلدُّنۡیَاۤ إِلَّا لَهۡوࣱ وَلَعِبࣱۚ وَإِنَّ ٱلدَّارَ ٱلۡـَٔاخِرَةَ لَهِیَ ٱلۡحَیَوَانُۚ لَوۡ كَانُوا۟ یَعۡلَمُونَ }
Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир.
[Анкабут сураси: 64]

Орифлар бу дунёда инсон тасаввури сиғдиролмайдиган бир ҳолат соғинчида яшайдилар. Улар
жаннатдаги кўшк ҳурлар, мевалар-у шароблар, сутлар-у асаллар, зебу зийнатларга оч эмас, улар бу
неъматлар билан қаноатланмайдилар. Уларнинг ягона орзуси - Аллоҳ жамоли. Аслида, энг буюк саодат ва
энг олий лаззат ҳам шудир.