Translation is not possible.

5 ЁШЛИК БОЛА БИЛАН СУХБАТ.

Махалламиз атрофидаги бозорчада дўконлар ва пойафзал устахоналар туман хокими буйруғи билан бузилди, шу орада 2 пойафзал устахоналари хам текисланиб ташланди. Пойафзал усталарининг бири вилоятлик, қорақозони шу иш орқасидан қайнайди. Бузилган устахона ўрнида, тикув машинаси ва усталик анжомлари билан амаллаб ишлаб келмоқда, ҳуллас ахвол танг. Ўша ердан ўтаётиб бир 5 ёшлар атрофидаги болакай ва онаси оёқ кийим тиктираётганини кўрдим. Уста ишини тугатгач, аёл иш хақини сўради, уста 3000 сўм кўп эмасми деди, аёл сахий экан 5000 бериб Аллох рози бўлсин деди. Она-бола билан йўлимиз бир тамонга экан, улар ортидан манзилим тамон кетавердим, боланинг баланд овозда гапираётгани бутун кўчага эштиларди.

- Ойи, 10000 сўм берсак бўларди.

- Нега, чунки боласи нимадир сўради, пулим камроқ деб жавоб бердилар. Менимча ўйинчоқ сўради, қўлидаги автомат ўйинчоқ дарахт, шохларидан ясалган экан мен кўрдим.

- Бўлмаса эртага яна чиқамиз, тикилиши керак шиппак бор, тиктириб кўпроқ пул берамиз.

- Унда, ўзим ёқтирган ўйинчоқ машинамни ўша болага совға қилсам майлими? Ўзиз этгансиз, устозим этган, бировга яхши кўрган нарсасини бериш савоб....

Болага шундай тарбия бераётган оналар бор экан, болага шундай илм бераётган устозлар бор экан миллат гуллайди, давлат асло қуламайди. Тафаккур қилинг.

Send as a message
Share on my page
Share in the group