Qumuqta qilghuchi yo'q.

#ТАРИХ_ВА_БУГУН

ИСЛОМ ЎЛИКЛАР ДИНИ ЭМАС

(Такрор)

• Ироқда уч ўсмир «Айнут Тамр» черковида Масиҳийликни тарқатиш мақсадида Инжил ўрганарди.

• Бирини Сийрин, иккинчисини Ясор ва учунчисини эса Насир деб чақиришарди...

• Аллоҳ таоло Ироқни Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қўли ила фатҳ қилгач бу уч қаҳрамонимизни Холид ибн Валид черковдан олди ва ўзи билан Мадинага олиб кетди.

• Улар мусулмон бўлишди ва уч фарзанд кўришди.

• Сийрин ўғлининг номини Муҳаммад қўйди.

• У Ислом тарихида ўта қадрли алломалардан, тобеъийларнинг имомларидан, тафсир, ҳадис ва фиқҳ пешволаридан бири Муҳаммад ибн Сийрин бўлиб танилди...

• Ясор ўғлига Исҳоқ, деб исм қўйди.

• Исҳоқ ҳам ўғил кўрди ва уни Муҳаммад деб номлади.

• Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ясор Ислом тарихидаги машҳур асарлардан бири «Мағозий»нинг муаллифи бўлди...

• Насир ўғлига Мусо деб исм қўйди.

• Мусо ибн Насир мусулмон фотиҳларидан, машҳур қўмондонлардан бири бўлиб етишди...

• Инсон қадрининг нақадар буюк эканини саҳобалар теран англашган эди.

• Шунинг учун ҳам улар одам ўлдиришни эмас, балки уни тарбия қилишни зарурий масала деб билишган.

• Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу орзу қилганида:

- Қанийди, бир уй тўла Абу Убайда ибн Жарроҳ, Муоз ибн Жабал, Солим мавло Абу Ҳузофа ва Ҳузайфа ибн Ямон каби инсонлар бўлса эди, уларни Аллоҳ йўлида хизмат қилдирардим!- деган эди*.

• Улар инсон қадрини жуда яхши билишган, ҳатто ғайридинларни тарбиялаб, уларнинг авлодидан ўта қадрли инсонлар етишиб чиқишига имкон яратишган ва дунёни тирик бебаҳоларга тўлдиришган эди.

• Аммо бугунги такфирчи-хаворижлар эса ўлим шиорини қурол қилишиб, Ислом номи билан ҳатто мусулмонларни қатлиом этишиб, ўликлар устига давлат қурмоқчи бўлишяпти...

• Ўликлар давлати!

• Ҳақиқий Ислом ва унинг қаҳрамонларини бугунги ақли заиф шошқалоқларга ўхшатманг!

• Тарихни ўқинг ва бугунга солиштиринг!

• Шунда Ислом ўликлар дини эмаслигини кўрасиз.

©️ Аброр Мухтор Алий

• 2016 йил

* Имом Ҳоким «Мустадрок»да ривоят қилган.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group