Translation is not possible.

Энг мусулмонобод бўлган жойлардаги аҳволни кузатиб туриб, афсуски пошшога содиқлик Исломга содиқликдан устун туришини кўриб маҳзун бўламан.

Исломга содиқ бўлганлар ғариб, ташлаб қўйилган, уларга ҳеч қандай иш ёки лавозим берилмайди, номлари тилга олинмайди. Аммо пошшога шартсиз садоқатини изҳор қилиб турганларга мансаблар берилади, қасрларда яшайди, обрў-эътибор қозониш воситаларига кенг йўл очилади. Маросимларнинг тўрида қўр тўкиб ўтиради.

Ҳа, Ислом ғарибликда бошланди, ғарибликка қайтади.

Енгил ҳаёт аломатлари юзидан билинадиган, яхши ҳаётдан юзлари силлиқ ялтироқ, қўллари юмшоқ бўлиб кетганлар ёқалари заррин жиякли ҳилпираб турган бишт - арабча чопонга ўралганча қимматбаҳо маркаблардан тушиб омманинг олқиши остида виқор билан юришларини кўриб во ажабо дейман. Бу салобатли юришлар ниманинг эвазига экан, сукутнинг баҳосимикан деб қоламан. Аммо ҳақни сўйлашдан сукут сақлашнинг ўзи етарли эмас, очиқчасига валийюл амрга тоатини изҳор этмоғи ва раъияятни ҳам шунга тарғиб қилмоғи лозим.

Faiziddin Mumin

Send as a message
Share on my page
Share in the group