ИБРАТЛИ ВОҚЕА...
Шаҳримизнинг Шошилинч тез ёрдам бўлимининг яқинидаги дорихоналардан биридаман.
Мендан аввал кирган 4-5- харидор бирин - кетин дориларини олиб чиқиб кетса ҳамки, чеккароқда тортинибгина турган 18-19 ёшлардаги ўспирин ҳам мендан аввал кирган бўлсада харид қилмай тек туравериши эътиборимни тортди.
Инсонни ҳар қандай ҳолати юзида намоён бўлади. Ўспиринда ҳам шундай, юзлари сўлғин, кўзларида ташвиш, хавотир бор эди. Назаримда ҳамма чиқиб кетишини кутаётгандек.
Қизиқувчанлигим сабаб излаган доримни олиб бўлсам ҳам, худди дориларни томоша қилаётгандек юзимни четдаги дориларга қаратиб, ўспириннинг сотувчига айтаётган сўзларига қулоқ солдим.
Аямни мазалари йўқ, шу болницада ётишибди, ёнимда пулим ҳам қолмади, дори жудаям зарур, паспортимни қолдирсам дори бериб тураверасизми ака - ўспирин йигитни овозида ҳам ялиниш, ҳам уялиш ва ишонинг, ҳам йиғлашдан ўзини зўрға тутиб тургандаги ҳолат бор эди.
Бу орада дорихонага 35-40 ёшлардаги эркак киши кириб келди. - Майлику-я укам, фақат пулини тезроқ беролисизми, бизда йиллаб қолиб кетган паспортлар ҳам бор - деди аптекачи. - Бераман ака, ишонинг, худо ҳоҳласа 2-3 кунда сизга пулини олиб келиб бераман. Ўспирин йигит бу гапларини сотувчи бериш фикридан қайтиб қолмасин дегандек шошилиб гапирди.
Кишиларнинг ўзи ёки яқин инсони бемор бўлсаю дорига пули бўлмаса икки томонлама эзилади. Бир тарафдан мухтожлиги ва иккинчи тарафдан эса беморлик. Йигитчага ич-ичимдан ачиндим.
Уларни суҳбатига худди мендек кузатаётган, навбат кутиб турган киши аралашди.
Йигитчани дорилари нархини хисобладингизми? Қанча бўлар экан? - 300 мингдан ошади.
Мана 400 минг. Қайтимини бу укамга беринг.- деди.
Кейин ўспиринга қаради-да онангни эҳтиёт қилгин ука. Пулни эвазига эса, жума кунги дуолар ижобат бўлади, иншааллоҳ, мени фарзандимни дуо қилиб қўйгин - деди.
Йигитча қўлларини очди, лекин дуо қила олмади, гапира олмади, қўллари билан юзини беркитди, аниқроғи кўз ёшларини кафтлари орасига беркитди...
Азизлар орамизда шундай муҳтожлар бор лекин ориятни кучидан улар дардини ҳеч кимга айтолмайди. Атрофимиздаги шундай инсонларга бефарқ бўлмайлик!
Ummah: Qissalar Hikoyalar
Telegram: t.me/hikoyalar_qissalar
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.