Translation is not possible.

Ҳикоя қилишларича, бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди. Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли "Ҳайитингиз муборак бўлсин азизим!" дея дастурхонга ловиядан бошқа ҳеч нарса бўлмаган таомни сузиб келибди. Совуққина қилиб "сенга хам" дебдию, овқатни ея бошлабди. Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отар ва ўзига ўзи "Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейдию, мен эса ловия еб ўтиришим керак!?" дея ҳасрат қила бошлабди.

Дунё кўзига тор кўриниб уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия пўстлоқларини пуф-пуфлаб чангидан тозалаб еяётган эмиш ва "Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар булсин" деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш...

Бу холни кўрган камбағалнинг кўзларига ёш тўлиб:  "Розиман, эй Раббим, берган насибангга Розиман" деганича уйига кириб кетибди...

Ҳаётда ишонч-умид билан яшанг. Чунки Аллоҳ сиз билмаган нарсаларни билгувчидир. Сизни ўзингизга мос шаклдаги ҳаётни сиз учун чизиб қўйгандир. Барча бошингизга келган қийинчиликларни орқага ташланг ва кўнглингиз тусаган нарсалардан тийилишга қалбингизни ўргатинг. Чунки сиз маҳрум бўлган нарсаларингиздан нима сабабли маҳрум бўлганингизни билмайсиз, аммо Аллоҳ билгувчидир!

Ummah: Qissalar Hikoyalar

Telegram: t.me/hikoyalar_qissalar

Send as a message
Share on my page
Share in the group