Ҳамма масаланинг ечими илмда...
Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Бежиз илмдан ўзга нажот йўқ дейилмайди.
Тан олиш керак, ҳозирги маъмурият даврида кескин ислоҳотлар қилишга ҳаракат бўлди. Бироқ, ташаббусларнинг аксарияти кутилган натижани бермади. Чунки аҳолининг илмий ва ахлоқий даражаси бунга тайёр эмасди. Аслида бунга мустақилликнинг илк йилларидан ечим излаш керак эди. Бироқ, нимагадир аввалги маъмурият даврида таълим тизими ўлдирилди ёки ўлишига қўйиб берилди. Ҳеч қандай эътибор берилмади. Ҳамма эътибор отарчию спортчига қаратилди. Ҳозир эса таълимга эътибор қаратиляпти, лекин жуда суст. Отарчи билан спортчига эътибор эса аввалгиданда ошди...
Демак Ўзбекистон тараққий этиши учун биринчи навбатда эътибор таълимга қаратилиши керак. Бу ҳақида минбарларда бот-бот айтилади, лекин амалий ишлар жуда суст.
Хўш нима қилиш керак?
Ҳозирги бюджет тақчиллиги шароитида давлатнинг асосий эътибори қуйидагича тақсимланиши керак:
1. Мудофаа ва хавфсизлик;
2. Таълим;
3. Соғлиқни сақлаш.
Бошқа соҳаларга эса шулардан ортгани даражасида эътибор қаратиш керак. Мисол учун, қайсидир спортчи ғолиб бўлиб келса, унга қимматбаҳо совғалар биришни қатъиян чеклаб, ўша пуллар ҳам таълимга йўналитирилиши керак. Бироқ, бугун бунинг тамоман аксини кузатямиз.
Таълим ислоҳотлари натижасини кўриш учун эса камида 10-15 йил керак. Чунки замонавий таълим тизимини кўрган авлод мансабни эгаллаганича камида шунча вақт кетади.
Ишонаверинг, бошқачасига тараққиёт бўлмайди. На спорт, на бошқаси тараққиётга етакламайди. Ҳозирги маъмурият эса ҳақиқатда давлат тараққиётини хоҳласа, сиёсий ирода кўрсатиши ва таълимда инқилобий ислоҳотлар қилиши керак. Ҳозирги гвардиячиларнинг мактабларга киритилиши эса зўрма-зўракиликдан бошқа нарса эмас, гарчи яхши мақсадда қилинган бўлса ҳам...
@adolat_kuychisi