Translation is not possible.

ИМОН ЗАИФЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ

Имон нурини заифлаштирувчи иллатлар:

– Зикр мажлислари, жамоат намози, яхши инсонлар суҳбатида иштирок этмаслик.

– солиҳ пешволардан узоқлашиш.

– узун орзу-ҳавас.

– мубоҳ саналган еб-ичиш, ухлаш, сўзлаш, ўйин-кулгида ҳаддан ошиш. Зеро, кўп ейиш зеҳнни ўтмаслаштиради, танани оғирлаштиради, кишини дангаса қилиб қўяди. Айтилишича, ким кўп овқат еса, кўп сув ичади, кўп ухлайди. Оқибатда умрининг кўп қисми лаззатларга сарфланиб, ажр-савоблардан маҳрум бўлади;

– гуноҳкорлар даврасига кириш, носоғлом муҳитда яшаш.

– дунё ишларига муккадан кетиш.

– қалбни ғафлат уйқусидан уйғотувчи диний-маърифий адабиётларни мутолаа қилмаслик.

– дунё билан овора бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишни унутиш.

Имон заифлиги белгилари:

– Ҳаромга қўл уриш, кичик гуноҳларни менсимаслик.

– дилнинг қотиши.

– ибодатларга сусткашлик қилиш, намозларни пала-партиш ўқиш.

– феъли торлик, зиқналик, жиззакилик. Бундай одам арзимас нарсага жиғибийрон бўлаверади, одамлар билан тил топиша олмайди.

– Қуръони каримни ўқиганда, маъруза эшитганда таъсирланмаслик.

– Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш.

– тилни ғийбатдан, ёлғондан тиймаслик.

– ҳаром ишларни кўрганда ғазабланмаслик.

– макруҳ амаллардан сақланмаслик.

– вақтини беҳуда нарсаларга совуриш, фойдали ишлардан ўзини олиб қочиш.

– кичик кўринган савобли ишларга бепарво бўлиш.

– биродарларига етган озорларга қайғурмаслик.

– дини, диндошлари олдидаги масъулиятини ҳис этмаслик.

– мусибатларга сабрсизлик.

– роҳат-фароғатга ўчлик.

Имон заифлиги давоси:

– Қуръон ўқиб, маъноларини қалбга сингдириш.

– Аллоҳни ёд этиш.

– Аллоҳ таолонинг буюклигини ҳис этиш, илоҳий мўъжизалар ҳақида фикр юритиш.

– динда собитқадам қилишини Аллоҳдан сўраш.

– шаръий илмларни ўрганиш.

– уламолар даврасида ўтириш.

– солиҳ амаллар қилишга шошилиш, умрнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиш.

– эзгу ишларда бардавом бўлиш.

– тоат-ибодатлари Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини умид қилиш билан бирга қабул бўлмай қолишидан қўрқиш.

– ўзини ҳисоб қилиш, нафсини тергаш, хато-камчиликларини тўғрилаш.

– хунук оқибатдан қўрқиш.

– ўлимни кўп эслаш.

– қабрдаги ҳолат ҳақида фикр юритиш.

– Аллоҳга тавба-тазарру қилиш.

– орзу-ҳавасни камайтириш, охиратни ўйлаш.

– мўминларни ўзига дўст тутиш, ҳақларига муттасил дуо қилиш...

Зиёвуддин Раҳимнинг "Қурьон қалблар шифоси" китобидан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group