Translation is not possible.

РАМАЗОННИНГ МАҒФИРАТ ДАҲАСИ

Рамазони шарифнинг дастлабки ўн куни – “раҳмат” даҳасида рўйи заминга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.

🔵 Иккинчи ўн кунлиги – “мағфират” даҳасида пок ният билан рўза тутган бандаларнинг олдинги қилган гуноҳлари кечирилади, дейилган.

Охирги ўн кунлиги эса “Итқун минан-нийрон”, яна “Қадр даҳаси” ҳам дейилади. Ким Рамазон ойининг рўзасини пок ният билан тутган бўлса, у бандага Аллоҳ ваъда қилган ажр­ларини ато этгай. Рамазон ҳайити куни эса Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини тутган, таровеҳ намозларини ўқиган, Қадр кечасини бедор ўтказган бандаларига Ўзи тайёрлаб қўйган мукофотларни кўпайтириб берадиган кундир.

Бу ойда имон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади.

Мана Алҳамдулиллаҳ Рамазон ойининг ўртаси мағфират даҳасида турибмиз. Мусулмонларга бу кунларда гуноҳларига тавба қилишлик буюрилади. Шуни ёдда сақлаш керакки, мағфират фақат Аллоҳ томонидан. Аллоҳ Ғофурдир! Аллоҳ роҳиймдир! Шунинг учун мусулмонлар, фақат Унгагина ёлворишади. Зеро Аллоҳнинг мағфиратисиз жаннатга кириб бўлмайди.

Манбалар асосида Mehrob.uz ижодий жамоаси тайёрлади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group