Translation is not possible.

Мушук сабаб ҳидоят топган киши...

Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди.

“Бир кун Истанбулдаги Айюб Султон мавзесида кетаётгандим. Бир мушук балиқ сотувчиларни растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди.

Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир дуо қилар эди: “Эй Роббим, менинг етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!”. Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор, у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, деди.

“Мушук ўргатган менга одамийликни”, дейди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бирини мушукка берган эътиборлари сабабли Абу Ҳурайра – "мушукнинг отаси" деб номлаганлар.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group