Ризқ келиш сабаблари тўғрисида.
Бисмиллахир рохманир рохийм.!
Аллох хохлаган кимсасини бехисоб ризқлантирур/Оли Имрон 37-оят/
Ризқ келишининг Махфий сабабларидан навбатдагиси. Ахли оилани. намозга буюрмоқ экан. Аллох таъало айтади:
~Ахлингизни намозга буюринг ва ўзингиз унга (намозларни адо этишга) сабр қилинг. Биз сиздан ризқ сўрамасмиз. (Аксинча) Биз сизга ризқ берурмиз.
Тоха 132 оят
Ахли ойлани хам намозга буюришимиз, Аллох, азза ва жаллани хушнуд этиб, ризқ билан бизларни сийламоғига сабаб бўлар экан.
___________________
Ризқ келишининг махфий сабабларининг мухтасар кўриниши;
1. Аллохга тақво қилиш
2. Аллохга таваккул қилиш
3. Аллохга "истиғфор" ни кўп айтиш
4. Хаж ва умрани бир йилда жамлашлик
5. Қариндош уруғчиликни боғлашлик
6. Инфоқ, садақа қилишлик
7. Толиби илимларга инфоқ қилишлик
8. Аллохга ибодатида, қалбни фориғ қилиш
9. Уйланишлик
10. Эрта сахар уйғонишлик
11. Аллохга шукр қилишлик
12. Дуо қилишлик
13. Ахли оилани намозга буюришлик.
Ушбулар, инсонга ризқ келишининг махфий, инсон хис килмайдиган сабабларидир. Зохирий сабаблар хар қанча ушалмасин, муваффаққиятсизликка
учраши мумкин. Аммо махфий сабаблар эса хамиша ўзгармас, собитдир. Албатта "зохирий" ва "махфий" сабаблар жамланиши даркор. Агар хар иккала сабаблар жамланса, Аллох таъало айтганидай, ризқлар келажак.
Шу ўринда, ўз-ўзидан савол туғилади, инсонлар борки, юқорида зикр қилинган махфий сабабларни бирортасини хам ушламайдилар. Хатто ўйлаб хам кўрмайдилар. Бироқ, бойликка эга, пулдор инсонлар. Хаёти рохатда ўтади. Керак бўлса энг бой инсонлар. Буни қандай тушуниш мумкин? Биз зикр қилиб ўтган ризқ келиш шартлари билан у (тақвосиз) бой кишиларни орасини қандай жамлаймиз? Жавоб қуйидагича;
Аллох, таъало инсонларни балолашлигининг турларидан бири, инсонга сўраганини мухайё қилавериши, унга турли неъматларни гарчи маъсиятда бўлса хам бераверишлигидир. Бу балолашга "Истидрож" дейилади. Яъни кишига сўрагани мухайё қилинаверади, барча-барча хохшига етишаверади. Охир оқибат ўша етишган неъматларсиз яшай олмайдиган даражага етганда, Аллох, таъало ўша неъматларни ундан кўтариб қўяди. Буни кўплаб инқирозга учраган "пулдорлар" да кўришимиз мумкин. Инқирозга учрагач, ўз жонларига қасд қиладилар. Бунга ўхшаган мисоллар талайгина. Албатта ушбу кавлга (истидрож билан балоланишга инсонни) далилимиз бор. Пайгамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
~Агар Аллох, таъало бирор бандага, гарчи маъсиятда бўлса хам, дунёдан у ёқтирганини бераётганини кўрсанг, (билгингки) у фақатгина Истидрождир. (яъни даражама-даража неъматлар бериб, охир оқибат ўша неъматларни олиб қўйиш билан жазолаш) ~~
Имоми Ахмад ривояти.
Солих ўтган уламолардан ривоят қилинади. "Агар уларда бирор неъмат давомий бўлиб қолса, дарров истиғфор айтиб, тавбаларини кўпайтирганлар, истидрож эмасмикин деган хавфда".
Аллох учун сизга хам омонат бўлди, сиз хам ўзгаларга етказинг!
Имкон қадар далилларга асосланган холда келтиришга харакат қилдим. Агар хато бўлса мени нафсимдан ва шайтондан, бордию туғри бўлса, Аллохнинг (ёрдами) билан.
Аллох, азза жалла барчаларимизни халол ризқ ила ризқлантирсин!
Берган халол ризқини, ўзи кўрсатиб бергандай, ўзини йўлига сарф этадиганлардан қилсин! Амийн!
ﻭ ﺻﻞ ﺍﻟﻠﻬﻢ ﻭ ﺳﻠﻢ ﻭ ﺑﺎﺭﻙ ﻋﻠﻰ ﻣﺤﻤﺪ !!
ﺍﻟﺴﻼﻡ ﻋﻠﻴﻜﻢ ﻭ ﺭﺣﻤﺔ ﺍﻟﻠﻪ ﻭ ﺑﺮﻛﺎﺗﻪ !
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.