Translation is not possible.

ИСРОФ ЁМОН.

Суриялик ёзувчи Иброҳим Кукий айтади:

Ироқда дабдабозлик, ҳашамат авжига чиқди. Улар овқатни еб қолганини ахлат яшигига ташлайдиган бўлишди. Натижада Аллоҳ уларни қамалга мубтало қилди. Улар қотган нонларни ҳам ейишди. Очлик ва фақирликдан миллиондан ортиқ ёш бола ҳалок бўлди. Димашққа келганимда унда ва унинг атрофларида ахлат қутиларида нонларни кўрдим. Ҳатто бир хотин кишининг халтасидан нон тушиб қолганида кўрган бўлса ҳам олмай кетганини кўрдим. Яна бирини эса ерга тушган нонни оёғи билан тепиб чеккага суриб қўйиб кетганини кўрдим. Менинг диёримда исроф қўрқинчли суратда кўпайди. Мен билдимки, қора кунлар яқин. Ҳали биз ахлат қутисидаги қотган нонга ҳам зор бўламиз.

Отамни Аллоҳ раҳматига олсин! У киши кечаги овқат бўлса бугунги овқатни емас эдилар. Доимо қотган нонни сувда бўктириб кейин ер эдилар. Ҳеч қачон уни ташламас эдилар. У зот биринчи бўлиб тўяр , охирги бўлиб дастурхон устидан турар эдилар. Дастурхондаги гуруч доналари, нон увоқларини ташлашга қўймас, уларни териб ер эдилар. Агар ошхонада овқат қолдиғи қолган идишни кўрсалар уни тозалаб қўйишдан орланмас эдилар. Ҳатто айний бошлаган овқатни ташланганини кўрсалар ниҳоятда ғазабланар эдилар. У киши 72 ёшларида вафот этдилар. У киши элликдан ошганлар шикоят қиладиган касалликдан, қон босимидан, қанд касаллигидан, рематизмдан, юракдан бирор марта шикоят қилмадилар. У киши бизга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини бот-бот такрорлар эдилар:

" Аллоҳнинг неъматлари ила қўшниликни чиройли қилинг. Уларни қочириб юборманг. Улар бир қавмдан кетса камдан кам ҳолда қайтган" .

Туркияга борган биродарларимизнинг айтишларича кўплаб Сурияликлар ахлат қутиларидаги овқатларни ҳам кўзларига суртиб ейишаётган экан.

Биз ўзбеклардаги исрофларни кўриб ишонинг баъзан қаттиқ қўрқаман. Бизга берилган бу неъматлар бизнинг неклигимиз, яхшилигимиздан эмас. Зеро саҳобалар, тобеъинлар , салаф уламолармиз биздан чексиз афзал бўлишсада биз кўрган неъматларни кўришмаган. Шундай экан бу неъматларнинг шукрини қилайлик, исрофга йўл қўймайлик. Ейиш-ичишда исроф, маърака-тўйда исроф, кийинишда исроф, вақтдан фойдаланишда исроф, исроф....исроф...исроф! Тағин бизнинг исрофларимиз сабаб неъматлар қочиб кетмасин.

БАС , АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИ ИЛА ҚЎШНИЧИЛИКНИ ЧИРОЙЛИ ҚИЛАЙЛИК!

Абдулқодир Самарқандий

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group