Колесов воқеалари ҳақида нима биласиз?
Мактаб даслигини титкилаб бу ҳақида ҳеч қандай маълумот топа олмадим. Гўёки кимдир миллат ёшларининг қизил армиянинг Бухородаги шармандали мағлубияти ҳақида билишини истамагандек туйилди менга.
1917 йилнинг 16-17-март саналари Колесов бошчилигидаги ўша даврнинг энг замонавий қуроллари билан тиш тирноғигача қуролланган 11 минг ва маҳаллий хойинлардан иборат 20 минг кишилик босқинчилар қўшини Бухоро остоналарида ватанпарварлар томонидан тор – мор қилинди. Оқ пошшога қарши юришларда тажриба орттирган қизил армия қўмондонлиги учун бу шармандали ҳолат эди ва буни кўтара олмаган Ф. Колесов ўз жонига қасд қилди. Ўша воқеалар шоҳиди бўлган Ф. Хўжаевнинг хотираларига кўра:
“...Аммо эскиликнинг мутаассиб тарафдорлари – муллалар ёмон қуролланганликларига қарамай, жон – жаҳдлари билан жанг қилдилар. Мен ўзим уларнинг бир қўлида таёқ ушлаб ва пичоқни маҳкам тишлаб олиб, бизнинг пулемётчиларимиз устига бостириб келганликларини ва уларга ташланганлигини кўрдим.”
Европанинг энг замонавий армиялари билан курашиб, ғалабалар қозонган Қизил армия қўмондонлиги Бухорода бу қадар шиддатли қаршиликка учрашини, Бухоро мужоҳидларининг имон, ватан ҳимояси учун ўлимни шараф билан кутиб олишини мумкинлигини тасаввур қилмаганди.
Азизлар Ватани ҳимояси учун, ўзидан бир неча бор устун бўлган душманга қарши курашиб жон фидо қилган, Бухоро мужоҳидлари хотирасини дуоларингизда ёд этинг.
Биздан узоқлашманг
tanatoz1920