Translation is not possible.

«Никоҳдан кўзлаган ғоянгиз нима?»

Яҳё Ан-Нисабурий айтадилар:

«Бир куни Суфён ибн Уяйна мажлисида эдик, шунда бир одам келиб деди: »Эй Суфён! Сизга аёлим фулонадан шикоят қилиб келдим, чунки мен хотиним наздида энг ҳақир нарсаман!«

(Яъни ҳурмат қилмайди)

Суфён бир муддат бошларини эгиб сукут қилдилар. Сўнгра бошларини кўтариб дедилар:

»Эҳтимол сен, хотининг орқали иззат топиш учун унга уйлангандирсан?«

Ҳалиги киши »Ҳа« деди.

Суфён айтдилар:

»Ким хотин орқали иззатга эришиш учун уйланса ҳорликка мубтало бўлади..

Ким мол истагида уйланса фақирликка мубтало бўлади..

Ким дини учун уйланса Аллоҳ унга азизлик ва молни ҳам жамлаб беради«

Сўнгра яна айтдилар:

»Биз 4 ака-ука эдик .Муҳаммад, Имрон, Иброҳим ва мен.

Муҳаммад уйланмоқчи бўлганда аёлнинг обрулисига қизиқиб ўзидан обрулик аёлга уйланди. Натижада ҳорликка мубтало бўлди.

Имрон эса пулдор хотинга учди ва фақирликка мубтало бўлди.

Шунда мен уларнинг ҳолатини Шайх Маъмарга айтдим. У менга икки ҳадисни эслатди:

1-Ҳадис: «Аёлга 4 нарсаси учун уйланилади: Дини, обруси, моли ва чиройи! Сен диндорини қўлга киритгин, акс холда қўлинг тупроққа беланади..»

(Бухорий ва Муслим)

(Яъни ҳор бўлиб ер билан яксон бўласан)

2-ҳадис эса: «Аёлларнинг яхшиси, ҳаражати енгили» ҳадиси.

(Имом Аҳмад)

Шундан сўнг мен диндор ва маҳри арзон аёлга уйланишни ихтиёр қилдим. Натижада Аллоҳ, диндорлигига қўшимча менга азизлик ва молни жамлаб берди !«

(Таҳзибул-Камол)

Суфён роҳимаҳуллоҳ ушбу сўзлари билан уйланиш ёки келин олишдаги ғояни аниқлаб олишга ишора қилмоқдалар.

»Фалончини қизини келин қилибди«, ёки уйланибди деган обруга қизиқиб уйланган киши, аниқки шу »Фалончини қизи« орқали унга ҳору-зорлик етади!

Чунки уйланиш ёки келин олиш обру орттириш учун чиқарилмаган.

Ушбу ҳислатни ноўрин жойга ишлатган кишига айни шу ишидан бало келади.

Шунингдек келин олиш ёки уйланиш молу дунё топиш ҳам эмас. Ким бу мақсадда қилса айни шу хотиндан унга фақирлик балоси келади.

Аммо бу алоқани шаръий мақсад, уйланиб динини тўлиқ қилишни истаган кишига эса, ишнинг эшигидан келгани сабаб, мукофот тарзида бошқа ҳислатлар ҳам берилади.

Ўз навбатида масалани акс суратда таҳлил қилиниши ҳам мумкин.

Яъни аёл турмушга чиқишида, эрида диндан бошқа ҳар қандай ҳислатга учса, ўша истагининг акси билан балоланади..

Фалончининг хотини.. деган шарафни мақсад қилган аёл, шу »Фалончининг қўлида ҳор болади..!«

»Фалон бадавлат.. деган аёл, шунинг қўлида гадо бўлади.. ва ҳоказо!

Ҳатто, бугунги кунда никоҳни оддий қоғоз-вароқлар (Ҳужжатлар)га эришиш ғоясида қилаётганлар, гоҳида ҳужжатсиз қолиш билан балоланадилар!

Чунки шаръий мақсад учун жорий қилинган никоҳни, арзимас ғояларга ишлатган кишиларга «Тупроққа белангур» деган дуоибад кетган...

Send as a message
Share on my page
Share in the group