Translation is not possible.
#ШЕЪРИЯТ
 
БИЗНИ ЁҚТИРМАСМИШ
 
Ҳаром луқма учун тиш қайраганлар,
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
Қарға каби ҳар боғда сайраганлар,
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
 
Остонада ётиб мол истаганлар,
Илонлардан ширин тил истаганлар,
Қовоқарилардан бол истаганлар,
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
 
Қалби моғор босган, тили бир қучоқ,
Фоҳишалар каби умри овунчоқ,
Душманнинг қўлида разил ўйинчоқ,
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
 
Туҳмат озуқаси, ғийбат каломи,
Энг разил аҳволда ҳаёт мароми,
Зоти бетаъйиндир, насли ҳароми,
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
 
Юзсиз тиламчидек ўтирган зотлар,
Қўлини қонларга ботирган зотлар,
Миллатга, умматга тупурган зотлар,
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
 
Манфаат йўлида ҳақдан юз бурган,
Номусини сотиб, бемалол юрган,
Хорлик ботқоғида иршайиб турган,
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
 
Жоҳилдир валдирар, оғзи тўхтамас,
Ўзидан бошқани ҳаргиз мақтамас,
Одамга ўхшайди, лек одам эмас,
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
 
Миллатнинг ташвиши буларга ётдир,
Асли йўқ, насли йўқ, бенасаб зотдир,
Овчининг қўлида югурдак итдир,
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
 
Бизда ҳам мақсад йўқ, пасткашга ёқиш,
Карвондамиз шартмас ҳар итга боқиш,
Аллоҳ дўстига дўст, шудир муҳим иш…
Пасткашнинг, кўппакнинг иши қутуриш…
Бизни ёқтирмасмиш, ажаб, не ажаб.
 
©️ Ўзан Эрхон Чарказ ўғли
©️ Таржимон Маҳбубий
Send as a message
Share on my page
Share in the group