Translation is not possible.

Бир асарнинг бир асрлик тажриба хулосаси асосида қилинган таҳрири:

(Йигирма биринчи аср ўн бешинчи йили 8 март)

Келди ёпилур чоғинг, ўзлигингни пинҳон қил,

Парчалаб кишанларни, макр элин паришон қил.

Мактаб, анжуман боргил, тан эмас, фикр очгин,

Илму дин тиғи бирла жаҳл бағрини қон қил.

Кўча-кўйда сарғайган юзларинг қилиб гулгун,

Сен ҳам аҳлу авлодинг турмушин гулистон қил.

Пок, афиф вужудингни мажруҳ этди маккорлар,

Бу ярангга инсонлик малҳамини дармон қил.

Сени она деб билмай, ким солар бозорларга,

Юзларин қаро айлаб, феълидан пушаймон қил.

Ой юзингни ёв кўзлар зулмидан қутултиргил,

Чиқ қоронғи хорликдан, нур ичида жавлон қил.

Сен қачон маорифнинг даргоҳига йўл топсанг,

Иффатинг тутиб, кўзга сурмайи Сулаймон қил.

© Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

Send as a message
Share on my page
Share in the group