Translation is not possible.

АЗОБ.

Абдурраҳмон ибн Авф розиёллоҳу анҳу энг бой саҳобалардан бири бўлган. У зот моли ва жони ила Аллоҳ йўлида хизмат қилди.

Бир куни рўза тутди. Кечқурун ифторликка хизматкори таом олиб келди. Абдурраҳмон таомга тикилиб туриб деди:

"Мусъаб ибн Умайр* мендан яхши эди. У Уҳудда қатл қилинди. Уни ўрашга етарли кафан топа олмадик. Бошини ўрасак оёғи очилиб қолди. Оёғини ўрасак боши очилиб қолди. Сўнгра Аллоҳ бизга неъматларини тўкиб ташлади. Савобларимиз шу дунёда берилдими деб қўрқаяпман".

Сўнгра Абдурраҳмон ибн Авф ҳўнграб йиғлади ва таомни емади.

----------------------

*Мусъаб ибн Умайр розиёллоҳу анҳу Маккада ислом келишидан олдин энг бойвачча йигитлардан эди. Ҳеч ким ишлата олмайдиган мушкларни сепиб юрар эди. Оиласининг эркатойи эди. Мусулмон бўлганидан кейин оиласи уни ҳамма нарсадан маҳрум қилди. Аллоҳ ва Расулининг севгиси у зотни фақирга айлантирди. У зотни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага мураббий қилиб юбордилар. У ўзининг ҳикмати ва гўзал мавъизалари ила Мадина аҳлининг кўнглидан жой топди. Мадинада жуда кўп кишилар унинг хизмати ила исломга кирди. Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Мусъаб келиб қолди. Саҳобалар Мусъабнинг аввалги тўкин-сочинликда юрган пайтларини эсладилар. Ҳозирдаги ҳоли уларнинг қалбларини эзиб ташлади. У эски, ямоқ солинган куйлак кийиб олган эди. Барчалари йиғлаб бошлари эгилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мусъабни кўриб муборак лабларида табассум пайдо бўлди. Кўзлари яшнади шодликдан. Сўнгра дедилар:

"Мен Мусъабни Маккада кўрганман. Ўша пайтда Маккада ота-онаси томонидан ундан кўра неъматга кўмилганроқ йигит йўқ эди. У буларнинг барчасини Аллоҳ ва Расулининг севгиси учун тарк қилди".

У зот Уҳуд жангида шаҳид бўлди.

Send as a message
Share on my page
Share in the group