Translation is not possible.

"ЎҒРИ".

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади:

" Чўнтакдан нарса ўғирлайдиган талабадан имтиҳон пайтида жавобни ўғирлайдиган талабанинг жинояти оғирдир. Чунки мол ўғирлаган кишининг жиноятининг таъсири молни қайтариши билан кетади. Аммо жавобни ўғирлаган талаба у жавоб билан ёлғон баҳога эга бўлса, ундан сўнг ёлғон дипломни олса, кейин хиёнат билан мансабга минса унинг жинояти давом этаверади. Гоҳида у илми бўлмасада дипломи билан "олим" бўлиб олади. Сўнг унинг қўлидан илмсизлар жамоаси етишиб чиқади. У худди юқумли касалликнинг вирусини кўтариб юрадиган киши сингари умматнинг жасадида дард бўлаверади".

"Маданият ва адабиётдаги фасллар" китобидан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group