Адолатли ҳалифа
Мадинада муҳтожларга бериладиган таомларни тарқатишда Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам иштирок этардилар. Бир куни бир кишининг чап қўли билан таом еяётганини кўрдилар, орқасидан келиб: «Эй Аллоҳнинг қули! Ўнг қўлинг билан егин!» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг қули! У – банд», деди. Умар икки марта хитоб қилдилар, у ҳам бир хил жавобни қайтараверди. Шунда Умар: «Нима билан банд?» дедилар. У киши: «Мўъта ғазоти куни жароҳатланиб, ишламай қолган», деди. Умар унинг ёнига ўтириб йиғладилар ва: «Таҳорат олишингга ким ёрдам беради? Кийимингни ким ювади, бошингни ким ювиб қўяди… ким, ким?» деб сўрадилар. Ҳар бир саволни бераркан, кўзёшлари ортар эди.
Шу вақтнинг ўзида Умар розияллоҳу анҳу имконияти чекланганларга тегишли қарор қабул қилдилар: бу кишига хизматкор ёлладилар, маркаб берилди ва билмай берган саволларидан кўнгли оғригани учун ундан узр сўрадилар.
Мусулмонлар мукаррам қилиб яратилган инсоният учун қулай ҳаёт тарзини хоҳловчилар ва бунга имконият яратувчилардир.