Translation is not possible.

ФАРЖНИНГ ШАҲВАТИ

Жимо истаги икки фойда учун инсонга берилган:

Биринчи фойда:

Унинг лаззатини англаб, охират лаззатлари билан муқояса қилинади. Чунки агар жимо

лаззати давом этган бўлса эди, бадан лаззатлари ичида энг кучли лаззат бўлар эди. Шубҳасиз,

олов изтироби ҳам баданнинг аламлари ичида энг катта оғриқдир. Жаннатга ҳаваслантирмоқ ва

жаҳаннамдан қўрқитмоқ одамларни яхшиликка, бахтиёрликка йўллайди! Бу эса фақат ҳис этилган бир алам ва идрок этилган бир лаззат билан мумкин бўлади.

Иккинчи фойда:

Насл боқийлиги ва борлиқнинг давом этишидир. Лекин уни забт этолмаса ва меъёрга

айлантиролмаса, унда дини ва дунёсини ҳалок этувчи офатлар бор. Айтилганки: «Инсоннинг

қамиши қалққанда (турганда) ақлининг учдан бири кетади». Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳис

васаллам шундай дуо қилардилар:

«Ё Раббий! Қулоғимнинг шарридан, кўзимнинг шарридан ва қалбимнинг шарридан

ўзингга сиғинурман!»

Пайғамбаримиз (с.а.в.) хотинлар ҳақида шундай деганлар:

«Хотинлар шайтоннинг арқонлари (тузоқларидир). Агар шу шаҳват бўлмаса эди,

хотинларнинг эркаклар қошида, ҳеч қандай нуфузлари бўлмас эди».

Саид ибн Ал-Мусаййаб (р.а) шундай деганлар: «Иблис хотинлар воситаси билан инсонларни

ҳалокатга судрайди. Аллоҳ таоло бунинг мужодаласини қилмаган бирор пайғамбар

юбормагандир. Менимча, улардан қўрқинчлироқ бўлган бирор нарса йўқ!»

Олимлардан бир зот шундай деганлар: «Шайтон хотинга дейдики: Сен менинг

лашкаримнинг ярми мартабасидансан. Сен менинг отган ва ҳеч хато кетмаган ўқимсан. Сен

менинг сирримнинг маконисан. Эҳтиёжларимни қондириш борасида сен менинг элчимсан!»

Шайтон лашкарининг ярми шаҳват, ярми эса ғазабдур. Шахватларнинг энг каттаси аёл

шаҳватидир. Бу шахватнинг ҳам ўта кўпи, ўта ози ва ўртача бўлгани бор.

Унинг ўта кўпи; бутун ақли, фикри-зикри хотинлар ва улардан фойдаланишда бўлишидир.

Бу эса кишини охират йўлига кирмоқдан маҳрум этади.

Унинг ўта ози; турли сабабларга кўра хотинини жимо қилмоқдан узоқ юришдир. Бу ҳам

ёмонланган бир феълдир.

Унинг ўртача бўлгани - мақталганидир. Ақлга ва шариатга уйғун бўлгани ҳам шу. Шаҳват

ўта кўпайганда уни очлик ва уйланиш билан тийиш керак. Расулуллоҳ саллоллоҳу

алайҳиссолату васаллам шундай деганлар:

«Эй ёшлар! Уйланмоғингизни сизга тавсия этаман. Ким уйланмоққа имкони бўлмаса,

унга рўза тутишни тавсия этаман. Чунки рўза у учун бир қалқондир!» (Бухорий ва Муслим

Абдулло ибн Маъсуддан (р.а.) ривоят этганлар).

* * *

Айтилгандики, бой хотинга уйланган киши унда шу хусусиятларни, сифатларни топади.

1. Маҳри кўп бўлади.

2. Келин олиб бориш кулфатли бўлади.

3. Хизматчиларнинг масрафи бўлади.

4. Ўзининг харажатлари кўп бўлади. Ундан ажрашмоқчи бўлса, моли кетиб колади, молидан

ҳам ажралиб қоламан деган кўрқув билан ажрашни амалга оширолмайди. Бироқ камбағал бир

аёлга уйланган киши бунинг зиддини топади. Баъзиларига кўра, аёллар шу тўрт нарсада

эркакдан кам бўлиши керак. Акс ҳолда, эрни камситади ва ҳақорат қилади. Тўрт хусус будир:

1. Аёл (хотин)нинг ёши.

2. Бўйи.

3. Моли.

4. Насаби.

Қуйидаги тўрт хусусда эса хотинлар эркаклардан зиёда бўлишлари керак:

1. Гўзаллиги.

2. Адаби

3. Тақвоси.

4. Феъли-ҳўйи ва хулқ-атвори.

Айтишича, сўфий зотлардан бири бадфеъл бир хотинга уйландилар. Ўша хотин ҳар кун

сўфий зотни хафа қиларди. У зот эса хотиннинг қилиқларига қаршилик кўрсатмас, бирор жавоб

қайтармасдилар. Унинг барча азиятларига сабр этардилар. Дўстлари у зотдан сўрашарди:

«Нечун уни қўйиб юбормайсиз?» У зот шундай жавоб бердилар: «Мен уни қўйиб юборсам,

унинг азиятларига сабр этолмайдиган бир киши билан турмуш қуришидан ва ўзининг азият

кўришидан қўрқаман».

Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group