Ғазони бомбардион қилаётган Исроилга ўзбекистонлик ишчилар керак
Исроил 7 октябрдан буён тўхтатилган қурилишни қайта тиклаш учун Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг ишчини жалб қилмоқчи.
Шу сабабли Исроил делегацияси ишчилар ёллаш учун Ўзбекистонга учиб келган, бироқ қуруқ қўл билан қайтган. Ўзбекистондаги ҳокимият идоралари турли баҳоналар билан исроилликларнинг сўровини фалаж қилиб қўйган ва ишчиларни ёллашга имкон бермаган.
Маълумотларга кўра, 72 мингга яқин фаластинлик ишчилар Исроилдаги қурилиш майдонларида ишлаган, лекин уруш бошлангач, Хамас ҳужумидан кейин Исроил бу ишчиларни мамлакатдан чиқариб юборган.
Ҳозирда мамлакатда 20 мингга яқин хорижлик ишчи қолмоқда, бироқ ишчи кучи етишмаслиги сабабли Исроил қурилиш майдонларининг деярли ярми ёпилган.
Таъкидланишича, яқин орада чет эллик ишчиларнинг янги гуруҳлари келиши кутилмоқда.
Дунё Ғазодаги қирғинларга кўниккандек. Ваҳоланки, ҳимоясиз аҳоли – ёш болалар, кексалар ва аёллар ўлдирилиши ҳамон тингани йўқ.
Маълумотларга қараганда,
ҳозирда Ғазо секторида 10 мингга яқин оғир беморлар ёрдамга муҳтож қолмоқда.
Даволаниш имкони йўқ! Ҳамма йўлаклар беркитилган.
Исроил нима қилмоқчи? Ғазони бутунлай ўзиники қилмоқчи. Буни энди бемалол айта бошлади. Шу кунларда Қуддусда “Ғазога қайтиш” номли конференция уюштирилган.
Асосий масала, вайрон қилинган Ғазо сектори ўрнида яҳудийлар учун тураржой биноларини барпо этиш бўлган.
Ўн минглаб бегуноҳ болалар қони тўкилган тупроққа яҳудийлар уй қуриб яшашни режалаштирмоқда.
Алишер Назар
🍃 Самимият соғинганлар канали
https://t.me/odamlar_orasida2