Translation is not possible.

🇺🇿 Ўзбекистон деган ном илк бор қачон ишлатилган?

Маълумотларга кўра, “ўзбеклар” атамаси илк бор VIII асрда Ўрхун-Энасой битикларида “ўғуз беклари” тарзида ишлатилган. Этноним сифатида "ўзбеклар" атамаси Ўзбекхон (1313-1341) ҳукмронлигидан бошлаб, Олтин Ўрдада истиқомат қилувчи туркийларга нисбатан қўллана бошлаганини мутахассислар тасдиқлайдилар.

Голланд картографи Авраам Маас 1735-йилда тузган жаҳон харитасида Каспий денгизидан бошлаб, Ҳиндистон ва Хитой чегараларигача бўлган ҳудуд УСБEК деб номланган.

“Ўзбекистон” деган ном-чи?

Кўпчилик бу номдаги мустақил давлат дунё харитасида 1991-йилда, жўғрофий бирлик сифатида 1924-йилда пайдо бўлган, деган хато фикрни илгари суради.

Аслида ўзбек номи сингари Ўзбекистон атамаси ҳам бир неча асрлик тарихга эга. Бир қатор Шарқ ва Ғарб тарихий манбаларида ўзбеклар мамлакати, Ўзбекия, Ўзбекистон атамалари Марказий Осиёда ўзбеклар ҳукмронлик қиладиган барча ҳудудларга нисбатан айтилган.

Машҳур ўзбек шоири Турдий Фароғий (1640-1699) Ўзбекистон атамасини биринчи бўлиб шеърга солганди:

Дур аҳду, танг чашму, бесару яъжуж ваз,

Мухталиф мазҳаб, гуруҳи Ўзбекистондур бу мулк...

Жойи ислому мусулмонлиғ, Фароғий, истама,

Пойтахти кишвари Субҳонқулихондур, бу мулк.

Тўғри, бу ўринда Ўзбекистон номи бугунгидек фахру ифтихор, ғурур билан эмас, бир мунча танқид ва истеҳзо билан тилга олинса-да, шу сатрларнинг ўзи Ватанимиз номи нари борса бир асрлик тарихга эга, деган пуч даъволарни инкор этишга кифоя қилади.

Рустам Иқбол

6 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group