Translation is not possible.

𖦹 КУН ЎГИТИ

𑁍 Эй банда: Сен ўзинг ёқтирмаган ҳолатда яшамагин, токи яхши ҳолатда хотима топгин.

𑁍 Эй банда: Яхши ҳолатда бўлиш учун; яхши ниятда бўл, яхшилик қил! Яхши ҳолат дининг, намозинг, ахлоқинг – яхши бўлиши билан яхшидир, дунё билан эмас, албатта.

𑁍 Эй банда: Агар дунё билан яхши ҳолат бўлса эди, пайғамбарлар дунёга ҳақли бўлиб; тўкин-сочинликда, имтиҳонсиз худди хонлардай, бой-зодогонлардай, балки шаҳзодалардай яшар эди!

᪥ Дуо: Аллоҳ таоло динимизни саломат қилсин, дунёга алданмайлик, кўп қизиқмайлик, дунёда қоладиган йўқ... Ё Аллоҳ! Сендан - саломат дин, саломат қалб сўраймиз, бизларни йўқчилик билан синамагин, дунёга алданиб қолмайлик, Ўзингдан бошқага муҳтож қилмагин, Ягона илоҳимиз Ўзингсан, омин.

https://t.me/islomiy_odob1

Telegram: Contact @islomiy_odob1

Telegram: Contact @islomiy_odob1

اَللَّهُمَّ كَمَا حَسَّنْتَ خَلْقِي فَحَسِّنْ خُلُقِي Эй Аллоҳ, менинг аъзои баданимни гўзал қилиб яратганинг каби, ахлоқимни ҳам гўзал қилиб бергин (Аҳмад, Байҳақий ва бошқа муҳаддис имомлар ривоят қилишган) Таклиф қиламиз
Send as a message
Share on my page
Share in the group