Translation is not possible.

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан: ҳаѐ, хушбўй сепмоқлик, мисвок ва никоҳ», дедилар».

✍ (Аҳмад ва Термизий яхши санад билан ривоят қилган.)

📝Шарҳ:

📌Аллоҳ таолонинг Расуллари У Зот яратган бандаларнинг энг сарасидирлар.

📌Улар турли замонларда турли халқлар ичидан танлаб олинган етук инсонлар ҳисобланади.

📌Пайғамбарлар Аллоҳнинг инояти ила илоҳий кўрсатмаларни бандаларга етказиб, уларни ҳаѐтга татбиқ қилишни кўрсатиб берган зотлардир.

📌Уларни турли хато ва

гуноҳлардан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақлаб турган ва у зотларнинг ҳаѐтлари умматларига ўрнак бўлган.

📌Шунинг учун уларнинг суннатларига, хусусан, барчаларига хос бўлган суннатларга амал қилиш ҳар биримиз учун ўта муҳимдир.

✅Ушбу ҳадиси шарифда Одам алайҳиссаломдан тортиб,

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача барча Пайғамбар алайҳиссаломларнинг суннатлари бўлган тўрт нарса ҳақида сўз кетмоқда.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Send as a message
Share on my page
Share in the group