ЖАЖЖИ ФАРИШТА
Докторнинг эшиги шу қадар зарб билан тақилладики, у “ҳозир эшик турумидан айрилса керак” деган ўйда “ичкарига киринг” деб овоз берди.
Хонага тўққиз ёшлар чамасидаги қўрқув ва хавотирдан шошиб қолган қизалоқ кирди.
- Доктор, ойим қаттиқ бетоб,- дея йиғлаб юборди қизча.- Илтимос, ҳозир уйга боринг. Онамни даволанг, доктор.
- Мен уйма-уй юриб касал кўрмайман, онангни бу ерга олиб кел,- деди доктор қизалоққа.
- Онам юра олмайди.
Оғир хаста.- қизча шундай дея докторга ёлвора бошлади.- Илтимос, онамни бориб кўринг.
Агар бормасангиз, қўрқаманки, онам ўлиб қолади.
Доктор, сиз одамларга ёрдам бериш учун доктор бўлгансиз-ку!..
Бир бемор аёлнинг ўлиб қолиши мумкинлиги ва беғуборгина қизалоқнинг паришон аҳволидан кўнгли вайрон бўлган доктор устига қалин кийимини кийди йўлга ҳозирланди:
- Қани, мени уйингга энг қисқа йўлдан бошлаб бор-чи!- деди.
Қизалоқнинг маҳзун юзига табассум югурди.
Докторни уйига бошлаб борди. Уйга кирдилар.
Қизалоқнинг онаси бошини кўтаролмайдиган даражада хаста эди.
Аммо кўзлари доктордан ёрдам сўрагандек ёлвориб боқарди. Доктор аёлга муолажа қилди ва иссиғини туширувчи укол қилди. Икки кундан кейин хабар олишини айтиб, чиқиб кетди.
Доктор икки кундан сўнгра қизалоқнинг онасини такрор кўрикдан ўтказиш учун келди.
Аёл ўзини жуда яхши ҳис этарди.
- Менга қилган яхшилигингиз ва ҳаётимни сақлаб қолганингиз учун сиздан миннатдорман!
Аллоҳ сиздан рози бўлсин, доктор жаноблари,- деди у мамнуният билан.
- Мен вазифамни бажардим. Миннатдорчиликни қизингизга билдиринг. У бўлмаганида сиз ҳозир вафот этган бўлардингиз,- деди доктор аёлга.
- Шундай меҳрибон фарзандингиз борлигидан ғурур туймоққа ҳақлисиз!
Аёлнинг хасталикдан сарғайган юзи ҳайратли тусга кирди:
- Доктор... фақат менинг қизим уч йил аввал вафот этганди. Бошқа фарзандим йўқ!?..- деди ва титроқ товушда сўради:
-Сизни бу ерга бошлаган қизалоқ мана бу деворга осилган суратдаги қизчага ўхшармиди?
Доктор деворга осиғлиқ портрет-суратга узоқ тикилиб турди-да, тасдиқ маъносида бош ирғаб уни бу ерга бошлаган қизча суратдаги қизалоқ эканини англатди.
... Доктор бир умр онасининг хасталигини ўзига етказган жажжи малакнинг сиймосини унутмади...
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.