UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Sen qalbingni Allohga ber,Alloh senga qalbingdagini beradi... —͟͟͞͞𝑴𝒐𝒐𝒅 "🫀)_

Followings
0
No followings
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

"Odamlar nima deydi?" degan so'zni ishlatganda biz aynan qaysi odamlarni nazarda tutamiz? Men o'ylayman-ki, atrofdagi eng yaqin deb bilgan insonlarni nazarda tutamiz! Chunki o'ylab ko'ring, biz umuman tanimaydigan odamlarning dilni xira qiladigan gaplari bizga ta'sir qiladimi yoki ko'proq yaqinlarimizniki? Menimcha javobni siz ham bilasiz...

Allohim, menga va odamlarga (yaqinlarimga) o'zing to'g'ri yo'lni ko'rsat. Sendan umidvorman. Sendangina so'rayman...

BIZNING TELEGRAM KANALIMIZ https://t.me/tupsizlik 🤺

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

❤️ ДУГОНАЖОНИМ ❤️

Эй менинг сирдошим, қадрдонгинам,

Дилдошим, дардошим, меҳрибонгинам,

Айтолмайман баъзан дилимда борим,

Жонинг омон бўлсин дугонажоним!

Сендайин қалбимни тушунмас ҳеч ким,

Бемор бўлиб қолсам куюнмас ҳеч ким,

Сен менинг яшнаган гулим, баҳорим,

Жонинг омон бўлсин дугонажоним!

«Дўстингман» дедилар қасамлар ичиб,

Сиримни билдилар , кетдилар кечиб,

Доим ёнимда бўл эй беозорим,

Жонинг омон бўлсин дугонажоним!

Кел бир бағрингга бос, ўлтирайлик жим,

Менга сендан ўзга керамас ҳеч ким.

Кўзлари ҳуморим, ширинзабоним,

Жонинг омон бўлсин дугонажоним

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ЖАЖЖИ ФАРИШТА

Докторнинг эшиги шу қадар зарб билан тақилладики, у “ҳозир эшик турумидан айрилса керак” деган ўйда “ичкарига киринг” деб овоз берди.

Хонага тўққиз ёшлар чамасидаги қўрқув ва хавотирдан шошиб қолган қизалоқ кирди.

- Доктор, ойим қаттиқ бетоб,- дея йиғлаб юборди қизча.- Илтимос, ҳозир уйга боринг. Онамни даволанг, доктор.

- Мен уйма-уй юриб касал кўрмайман, онангни бу ерга олиб кел,- деди доктор қизалоққа.

- Онам юра олмайди.

Оғир хаста.- қизча шундай дея докторга ёлвора бошлади.- Илтимос, онамни бориб кўринг.

Агар бормасангиз, қўрқаманки, онам ўлиб қолади.

Доктор, сиз одамларга ёрдам бериш учун доктор бўлгансиз-ку!..

Бир бемор аёлнинг ўлиб қолиши мумкинлиги ва беғуборгина қизалоқнинг паришон аҳволидан кўнгли вайрон бўлган доктор устига қалин кийимини кийди йўлга ҳозирланди:

- Қани, мени уйингга энг қисқа йўлдан бошлаб бор-чи!- деди.

Қизалоқнинг маҳзун юзига табассум югурди.

Докторни уйига бошлаб борди. Уйга кирдилар.

Қизалоқнинг онаси бошини кўтаролмайдиган даражада хаста эди.

Аммо кўзлари доктордан ёрдам сўрагандек ёлвориб боқарди. Доктор аёлга муолажа қилди ва иссиғини туширувчи укол қилди. Икки кундан кейин хабар олишини айтиб, чиқиб кетди.

Доктор икки кундан сўнгра қизалоқнинг онасини такрор кўрикдан ўтказиш учун келди.

Аёл ўзини жуда яхши ҳис этарди.

- Менга қилган яхшилигингиз ва ҳаётимни сақлаб қолганингиз учун сиздан миннатдорман!

Аллоҳ сиздан рози бўлсин, доктор жаноблари,- деди у мамнуният билан.

- Мен вазифамни бажардим. Миннатдорчиликни қизингизга билдиринг. У бўлмаганида сиз ҳозир вафот этган бўлардингиз,- деди доктор аёлга.

- Шундай меҳрибон фарзандингиз борлигидан ғурур туймоққа ҳақлисиз!

Аёлнинг хасталикдан сарғайган юзи ҳайратли тусга кирди:

- Доктор... фақат менинг қизим уч йил аввал вафот этганди. Бошқа фарзандим йўқ!?..- деди ва титроқ товушда сўради:

-Сизни бу ерга бошлаган қизалоқ мана бу деворга осилган суратдаги қизчага ўхшармиди?

Доктор деворга осиғлиқ портрет-суратга узоқ тикилиб турди-да, тасдиқ маъносида бош ирғаб уни бу ерга бошлаган қизча суратдаги қизалоқ эканини англатди.

... Доктор бир умр онасининг хасталигини ўзига етказган жажжи малакнинг сиймосини унутмади...

┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

Send as a message
Share on my page
Share in the group