Translation is not possible.

Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!

- Бир аъробийга: “Сен ўласан” дейишди. У: “(ўлимдан) кейин қаерга?” деди. “Сўнг Аллоҳнинг ҳузурига!” дейишди. Шунда у: “(ҳаётда) Нимаики яхшиликка эришган бўлсак, у Аллоҳ тарафидан бўлди. Шундай экан унга йўлиқишдан қўрқмаймиз” деди.

Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!

- Салафлардан биридан дуоси ижобат бўладиган бирон кимсани танийсизми?, деб сўрашди. У зот: “Йўқ (ундайини танимайман). Лекин дуони ижобат қилувчини (яъни Аллоҳни) яхши танийман”, дея жавоб берди.

Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!

- Бир киши ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўради: “Қиёмат куни одамларни ким ҳисобга тутади?” У зот: “Аллоҳ”, дедилар. Шунда у киши: “Каъба Роббисига қасамки, нажот топибмиз!”, деди.

Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!

- Бир йигит жон бера бошлади. Онаси йиғлай бошлади. Йигит: “Онажон, агар мени ҳисоб-китобим сизнинг қўлингизда бўлса нима қилардингиз? дея сўради. Она: “раҳм қиламан, (сени кечираман)” деди.

Йигит: “(хотиржам бўлинг,) Аллоҳ менга сиздан кўра раҳмлироқдир!, деди.

Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!

Аллоҳ таоло (Қуръонда) Ҳашр (қайта тирилиш) кунини васф қиларкан: “Овозлар Роҳман (ҳайбати)дан жим қолмиш”, дейди. У кун азамат ва жабарут соати бўлмиш - ҳашр эканига қарамасдан, “Жаббор ҳайбатидан” демади. Балки: “Роҳман (ҳайбати)дан”, деди. Қарангки, У Зот қалблар (даҳшатдан, қўрқувдан) парча-парча бўлаёзган бир ўринда Ўзининг раҳмати билан келади экан...

Аллоҳ таолодан мени ва сизларни, ота-оналаримиз ва яхши кўрганларимизни Ўзининг раҳмати билан қуршаб олишини ўтинамиз! Бизу сизни ҳеч қандай соя йўқ бўлган кунда Ўзининг сояси ила соялантиришини дуо қилиб сўраймиз! Амийн...

Анвар Аҳмад.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group