Translation is not possible.

"Тасаввуф" ва "Сўфий"ларни рад, инкор қилгучилар салгина инсофга келинглар!!!

Ҳақдан кейин фақатгина залолатдир, ҳақни тан олинг ёки аҳли замон широрул уламо фатволари ила алданиб, ўтган мутақаддим уламо ва умматни куфрга ҳукм қилиб тубанлашиб кетаверинг!

"Тасаввуф" - Ҳақиқатларни олиш ва халойиқлар қўлидаги нарсалардан ноумид бўлишдир.

Маъруф Кархий раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфий"да шундай ҳоллар бўладики уни фақат Аллоҳ билади.

Ва унда Аллоҳ ила шундай ҳоллар бўладики уни фақат Аллоҳни ўзи билур.

Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфий" - шундан кишики уни ҳеч нарса кир қилолмас, ва у сабаб ҳар нарса соф бўлаверади!

Абу Туроб Нахшабий раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфий" - қалби соф, тоза бўлган кишидир!

Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфий" - Аллоҳни ҳузуридаги эркатой гўдаклардир.

Абу Язид Бастомий раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфий" - Ҳамма нарсасини йўқотса ҳам хафа бўлмайдиган ва малол олмас кишидир!

Абу Яъқуб Сусий раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфийлар" - қалби башарлик кирларидан тоза бўлган, ва нафс офатларидан ва шаҳватларидан пок бўлган қавмдир.

Ҳатто улар "Ҳақ" зот олдидаги биринчи сафни ва олий даражаларни эгалладилар.

Ҳар қачонки улар "Мосуво" ни тарк қилгандилар Молик ҳам Мамлук ҳам бўлмай қолдилар!

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ.

"Тасаввуф" - Ҳақ сени ўлдирмоқлигию ва ўша Ҳақ ила сени тирилтирмоқлигидир!

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ.

"Тасаввуф" - Сен Аллоҳ ила беалоқа, бевосита бўлмоқлигингдир!

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфий" - ерга ўхшашдирки ҳар ёмон нарсалар ташланаверади лекин ундан эса фақат яхши нарса чиқади.

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфийлар" - Улар фақат Аллоҳ ила бирга бўлган шахслардир, ундан бошқаси танимас.

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ.

"Тасаввуф" - Қалбни махлуқларга мувофиқ бўлмоқдан тоза қилмоқлик ва табъий ахлоқлардан ажралмоқлик ва башарий сифатларни йўқ қилмоқлик ва нафсоний хоҳишлардан сақланмоқлик ва руҳоний сифатларга ўтмоқлик ва ҳақиқий улумларни ўрганмоқлик ва абадий бўлган энг авло нарсаларни амалда тутмоқлик ва Аллоҳга ҳақиқий ҳолда вафодор бўлмоқлик ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга шариъатга эргашмоқликдир!

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфий" - Зотан бирликки унга ҳеч ким қабул қилмас ва у ҳам ҳес кимни қабул қилмас кишидир.

Ҳусайнул Ҳаллож раҳимаҳуллоҳ.

"Тасаввуф" - У Аллоҳ ила ғам қайғусиз ўтиришликдир.

Абу Бакр Шиблий раҳимаҳуллоҳ.

"Сўфий" - Ҳаққа қовушиб Халқдан кесилган кишидир.

Бу ҳам худи Аллоҳнинг "Сени мен ўзим учун яратгандирман" қавлига ўхшашдир.

Аллоҳ уни ўзидан бошқа ҳар нарсадан кесди ва унга " Мени асл кўролмассан" деди.

Абу Бакр Шиблий раҳимаҳуллоҳ.

11 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group