Translation is not possible.

Бугун Қизил денгизда Ҳусийлар Ақш юк ташувчи кемасига қанотли ракетадан зарба берган бўлса, Эрон Ироқдаги Ақш харбий базаларини ўнлаб балистик ракеталар билан ўққа тутган.

Назаримда Ҳусийлар муаммоси Ақшни тўғридан-тўғри Эрон билан қарама-қаршиликка олиб бориши эҳтимоли кучайиб боряпти.

Ҳозирги вазият шуни кўрсатиб турибдики, Эрон Ҳусийларга қарши Ақшнинг ҳар қандай тажовузкор ҳаракатларига иккиланмасдан муносиб харбий жавоб бера олишини кўрсатиб берди. Эроннинг Ақш базаларига балистик ракетадан зарба бериши Ақш учун огоҳлантирувчи сигнал бўлди.

Гўё, "Ҳусийларни тинч қўй, акс ҳолда Ироқ ва Суриядаги базаларинг омон қолмайди"- деётгандек.

17 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group