4 месяца перевести
Перевод невозможен

Китобнинг васфи

Имом Абдуллоҳ ибн Муборакка: «Сиз кўпинча ёлғиз ўтирасиз-а?» дейишди. Шунда Ибн Муборак ғазабланиб: «Мен бир ўзим ўтираманми? Мен пайғамбарлар, авлиёлар, ҳакимлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари билан биргаман», деди. Сўнгра Муҳаммад ибн Зиёд ал-Аъробийнинг қаламига мансуб қуйидаги байтларни ўқиди:

Менинг шундай дўстларим бор,

Суҳбати ҳеч малол бўлмас.

Ақли расо, омонатдор,

Сидқига ҳеч савол бўлмас.

Қай бир замон бўлурсак жам,

Сўздан қочар ташвиш-у ғам,

Илм-у адаб кўриб баҳам,

Бошқа бир сўз ҳалол бўлмас.

Ҳам ўтганлар ёди ҳамроҳ,

Озори йўқ, саломатгоҳ,

Алар бирла, биҳамдуллоҳ,

Азиз умрим увол бўлмас.

"Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар" китобидан.

Manba: IkromSharif

image
Отправить как сообщение
Поделиться на моей странице
Поделиться в группе