Translation is not possible.

Миср зикр қилинган Қуръон оятлари

Тўрт оятда Миср номи очиқ баён қилинган:

1.«Ва уни Мисрда сотиб олган ўз хотинига: «Унинг турар жойини яхши қил, ажаб эмаски, бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», – деди» Юсуф сураси, 21 – оят.

2.«Мусога ва унинг акасига: «Икковингиз қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрланг. Уйларингизни қибла қилинглар ва намозни тўкис адо этинглар. Мўминларга хушхабар бер», – деб ваҳий қилдик». Юнус сураси, 87 - оят

3.«Юсуфнинг ҳузурига кирган чоғларида, у ота-онасини ўз ёнига олди ва: «Аллоҳнинг хоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар!» – деди». Юсуф сураси, 99 - оят

4.«Фиръавн ўз қавмига нидо қилди: «Эй қавмим! Миср подшоҳлиги ва остимдан оқиб турган мана бу анҳорлар меники эмасми?!». Зухруф сураси, 51 – оят.

Бир ўринда Миср шаҳар деб келган: “Бирорта шаҳарга тушинг, у ерда сиз учун сўраган нарсаларингиз бор», – деди..” Бақара сураси, 61-оят.

Энди Миср деб номланишининг сабаблари ҳақида

1. Бу Мисрда тўфондан сўнг яшаган Мисроим ибн Ҳом ибн Нуҳ алайҳиссалом исмли шахснинг номидан олинган дейилади.

2. Бу ном билан аталишининг сабаби, Миср Ғарб ва Шарқ ўртасидаги чегара, ҳудудда жойлашгани учун дейишади. Ҳар бир мамлакатнинг ўз чегараси бўлади. Луғатда Мисрнинг бир маъноси чегара, ҳудуддир.

©️Холилуллоҳ қори таржимаси ва шарҳи

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group